» » ARAFADA 70 TA OILA gaz plitali bo'ldi

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ARAFADA 70 TA OILA gaz plitali bo'ldi

Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги "Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан туманда бир қатор амалий ишлар қилинмоқда. Йил бошидан буён 4 та сектор раҳбарлари иштирокида республика касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан кам таъминланган оилалар моддий томондан қўллаб-қувватланмоқда. Ўтган олти ой мобайнида иқтисодий етишмовчилиги сезилган 10 оиланинг уй-жойи тўлиқ таъмирланди. 111 та оилаларга маиший техникалар берилди. 100 дан ортиқ фуқароларга тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун имтиёзли кредит олишга кўмаклашилди.- Муборак Рамазон ҳайити арафасида яна 70 та оилага газ плита баллонлари билан берилиши байрам совғаси бўлаяпти, - деди туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Мурод Абдуллаев 14 июнь куни маиший техникаларни эгаларига топшириш маросимида. - Бу бир жиҳатдан миллийлигимизга хос қадриятларнинг бардавомлигидан ҳам далолат. Зеро, юртимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашидан Усмон Каримов, Зоҳид Турсуновлар ҳам бу маиший техникалар оила ободлиги йўлида асқотишини таъкидлаб ўтишди.
- Меҳнатимиз ортидан оила иқтисодиёти аста-секин мустаҳкамланаяпти, - деди Боғонали маҳалласилик Инобат Келдиёрова. - Моддий таъминотимиз туфайли газ плита олишга қўл калталик қилиб турганди. Туман ҳокимлигига чақиришиб, замонавий газ плита баллони билан беришди. Хурсандчилигимнинг чеки йўқ. Айни ҳайит байрами арафасида бизга давлатимиз раҳбарининг совғаси бўлди бу.
Секторлар раҳбарлари келгусида аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш ишлари давом этишини, мақсад ҳар бир оила мукаммал ҳаёт кечиришга ҳақли эканликларини, кўрсатилаётган моддий ёрдам туфайли рўзғорлар обод бўлишини таъкидлашди.

Ўз мухбиримиз.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56