» » NOQONUNIY EKIN EKKAN 22 fermerning ijara shartnomasi bekor qilindi

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ

NOQONUNIY EKIN EKKAN 22 fermerning ijara shartnomasi bekor qilindi

Шу йил 11 июнь куни туман кенгашининг ўттиз саккизинчи сессиясида 22 та фермер хўжалигининг ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилишга доир қарорни депутатлар бир овоздан маъқуллашди.
Сессияда халқ депутатлари туман Кенгашининг қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг мазкур масалага доир хулосаси атрофлича муҳокама қилинди.
- Ҳукуматимизнинг сув танқислиги олдини олиш тўғрисидаги қарорлари ижроси бу фермер хўжаликларида таъминланмаган. Ғўза майдонларида агротехник тадбирлар тўлиғича бажарилмаган, белгиланган маҳсулотларни топширишни пайсалга солганликлари мутахассислар томонидан ўрганилди, - деди қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Б.Нурмуҳаммедов.
Дарвоқе, аграр соҳага давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилаяпти. Пахта, ғалланинг харид нархлари йил бошидаёқ оширилди. Экинлар суғориладиган насослар ишлатилиш харажатлари давлат томонидан молиялаштириладиган бўлди. Хўжаликларнинг таъминотчи корхоналар билан қарздорликлари уч йилга "музлатилди". Бундай эътиборга айрим фермерларнинг жавоби қандай? Маълумотларга кўра, Шарқ юлдузи ММТП ҳудудидаги 17 та фермер хўжалигидан 12 тасида пилла топшириш режалари барбод бўлган. Иш ҳақи, минерал ўғит, ёқилғи мойлаш материаллари ва бошқа харажатлар учун ажратилган маблағларни ўзлаштириб улгурган "Қумтепа олтин даласи", "Шарқобод ғалла даласи", "Жуман бобо", "Камолот", "Иброҳим шарофат замини", "Нуртепа булоғи замини", "Умиджон- Луиза - Нигора чорваси" сингари фермер хўжаликларининг далаларига гектарлаб режадан ташқари маккажўхори, беда, пиёз, картошка экилган. Пахта, ғалла экилиши режалаштирилган "Жуманов Саид замини"да 2 гектар беда, 1,5 гектар боғ ноқонуний барпо қилинган. 1 гектар ерни эса уй-жой қурилиши учун бериб юборган. Б.Кўмаков массивидаги "Қумсой олтин бошоқ даласи" "Паст Дарғом"даги "Бекназар зиё пахта даласи", Навбаҳорда "Юқори овул далалари", Илмда "Малик Тўраев", С.Маллаев номли ҳудуддаги "Тўртайғир пахта замини" фермер хўжаликлари раислари ҳам ноқонуний экинларни "гуллатиб" режадагисини "чўллатган"лардан эканлиги ойдин бўлди.
Депутатлар М.Бекова, Н.Қувондиқов, А.Тожиев, А.Рўзиқулов, В.Каримовлар мазкур фермер хўжаликларидаги аҳволга нисбатан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Сессияда регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиясининг раиси Г.Пўлатованинг ахбороти ҳам эшитилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз.
скачать dle 11.3
Калит сўз Сессия

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56