» » “MO`TABAR AYOL” ko'krak nishoniga munosiblar tanlanаdi

ЯНГИЛИКЛАР

“MO`TABAR AYOL” ko'krak nishoniga munosiblar tanlanаdi

“MO`TABAR AYOL”
ko'krak nishoniga munosiblar tanlanаdi
"Аёл бош қўйган болишга пайғамбарлар сажда қилади", дейишади. Бу бежизга эмас. Чиндан ҳам, аёли бор хонадон файзли, фарзандлари бахтиёр, эртаси порлоқдир. Жамиятнинг қай бир соҳасига назар ташламанг, бу сирли хилқат соҳибасининг фидойилиги, бетиним меҳнати самарасини кўрасиз.
2018 йил 2 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Мўътабар аёл" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги қарори ҳам юрт равнақи йўлида фидокорона хизмат қилаётган аёлларни рағбатлантириш, улар меҳнатини муносиб баҳолашни кўзда тутади.
- Айни пайтда мазкур қарор ижроси бўйича бирмунча ижобий ишлар амалга оширилаяпти, - дейди туман хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Эшмуродова. - Корхона ва ташкилот, маҳаллаларда намуна кўрсатиб меҳнат қилаётган хотин-қизлар фаолияти янада чуқурроқ ўрганилиб, хулосаларга таянилган ҳолда кўкрак нишонига номзодлар рўйхати шакллантирилаяпти. Албатта, бу масалага адолатли ва холисона ёндашилиб, натижалар туман ташкилий назорат гуруҳига тақдим этилмоқда.
Ушбу нишон муносибларга 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида тақдим этилиши қарорда кўрсатиб ўтилган.
Гулжаҳон МАРДОНОВА.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56