» » XABARLAR

ЯНГИЛИКЛАР

XABARLAR

          XABARLAR
Сектор раҳбарларининг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда. Жумладан, ўтган якшанба куни туман ҳокими С. Эргашев Ш. Рашидов маҳалласида, ИИБ бошлиҚи Ш. Қўзиев 60-мактаб биносида сайёр қабул ўтказди. Юзма-юз мулоқотда 300 нафарга яқин фуқаролар иштирок этишди.
***
"Обод қишлоқ" дастурига киритилган Қўшқудуқ ва Пахтакор маҳаллалари ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилишига 25 миллиард сўм атрофида маблағ сарфланиши ҳисоб-китоб қилинган.
***
Рамазон ойи ҳар куни ўртача 230 та хонадонда ифторлик маросимлари ўтказилаяпти.
***
Муқаддас ойнинг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган эзгу ғоялар, динимиз арконлари эъзозланишидан мамнун, тинч ва осуда ҳаётимиз учун шукроналик билдирган рўзадорлар жомъе масжидларда тарава номозларини ўқишаяпти.
***
Сўнгги маълумотларга қараганда, Жума шаҳрининг аҳолиси 35 минг нафардан ошган. Шаҳар умумий ер майдони 500 гектар атрофида.
***
"Темирхўжа" ариғи тозаланиши учун ҳудуд фермерлари ҳамда 3 та маҳалланинг томорқа эгалари 15 миллион сўмга яқин маблағ сарф­лашди. 2 километрдан ортиқ қум босган сув йўли бугун равонлиги туфайли оби ҳаёт охирги нуқталаргача етиб бораяпти.
***
Қоровултепа маҳалласида 500 дан ортиқ хонадон мавжуд. Қурғоқчилик сабаб аҳоли истеъмол қиладиган қудуқ сувлари сатҳи пасайиб кетган. Айни кунда фуқаролар истеъмолга яроқсиз лойқа ичимлик сувидан фойдаланишаяпти. ҳудудда бирорта сув иншооти қурилмаган.
***
Таҳририят қошида фаолият юритаётган "Истеъдод" клуби аъзолари ижод намуналари жам этилган "Дийдор қасри" адабий-бадиий альманахи ҳамда шоира Гулжаҳон Мардон қизининг "Сабрнинг сиймоси" китоби нашрдан чиқди.
***
Туман умумтаълим мактабларида сабоқ олаётган 280 нафар ўқувчиларнинг ижод намуналари жамланган "Юртимнинг эртасиман" деб номланган шеърий тўплами нашрга тайёрланди.
***
Умумтаълим мактабларининг 5-10 - синфларида босқичли назорат имтиҳонлари якунланди. 9-синф ўқувчилари эса 16 июнгача якуний назорат имтиҳонларини топширишади.
***
Йилнинг илк ҳосили - пилла хомашёси топшириш жадал давом этмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, фермер хўжаликларида баракали муҳим саноат хомашёси яратилган.
ОТАШ.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56