» » “MEHRIMIZ VA E’TIBORIMIZ - BOLALARGA”

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ

“MEHRIMIZ VA E’TIBORIMIZ - BOLALARGA”

“MEHRIMIZ VA E’TIBORIMIZ - BOLALARGA”

Болалик - беғубор олам. Бу сеҳрли дунёга ошно бўлмаган юракнинг ўзи йўқ. Эзгуликка қадам ҳам мана шу гўзал фаслдан бошланади. Зеро, болалар қалбидаги қувноқлик, беғуборликни ёвузликдан холи, яхшиликка йўлдош этган ҳолда асраш биз катталарнинг бурчимиз ҳисобланади.Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида ҳам МТМлар фаолиятини намунали йўлга қўйиш, тарбияланувчилар учун етарли шарт-шароитларни яратиб бериш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилган. Қарорнинг ижроси юзасидан туманимизда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилганини айтиб ўтиш жоиз. 1июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни Қаршиобод ҳамда Илм маҳаллаларида 2 та болалар боғчасининг фойдаланишга топширилгани нур устига аъло нур бўлди.
- Қаршиобод маҳалласида қад рост­лаган 2-сон "ўунча" хусусий болалар боғчаси 60 ўринга мўлжалланган. Лойиҳа қиймати 2 миллиард 300 миллон сўм бўлган мазкур тарбия маскани тадбиркор Аҳмад Очилов ҳомийлигида барпо этилди. Барча қулайликларга эга, замонавий боғчанинг ишга тушганидан ҳудуд аҳли бениҳоя хурсанд бўлишди, - деди туман МТМ мудираси Ҳанифа Ниёзқулова.
- Чекка қишлоқда ҳам ана шундай замонавий тарбия даргоҳи бунёд бўлгани гўё тушда бўлаётгандек, - дея суҳбатга қўшилди Тозқултон маҳалласилик онахон София Қорақулова. - Ўзим қўшни маҳаллада яшайман. Янги боғча очилаётганини эшитиб, шарт-шароитлари билан танишдим.
Давлатимиз томонидан келажак авлодга яратилаётган имкониятлардан биз бувиларнинг ҳам бошимиз осмонда. Уч нафар набирамни ушбу боғчага топширдим.
 - Боғча тарбиясини олган боланинг нут­қи равон, фикри теран, ўзи зукко бўлади. Бугун боғчаданоқ рус, инглиз тилларини ўрганишни бошлаган фарзандларимиз, келгусида албатта, юртга қалқон, етук инсон бўлиб камолга етади. Келинларим ишга кетганда икки набирамга ҳам ўзим кўз-қулоқ бўлардим. Баъзан чарчаган кезларим "Қани эди, қишлоқда ҳам боғча бўлса", деб орзу қилардим. Эзгу ниятларимиз амалга ошди. Бунинг учун аввало, давлатимиз раҳбарига, қолаверса, ҳамқишлоғимиз А.Очиловга раҳмат.
Ўша куни ҳомийлар ёрдамида қайта реконструкция қилинган 51-сон "Алпомиш" мактабгача таълим муассасаси ҳам тарбияланувчилар ихтиёрига топширилди. 150 ўринга мўлжалланган мазкур тарбия масканида болажонлар учун кутубхона ва спорт зали мавжудлиги жажжилар учун яна бир янгилик бўлди.
Мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросимларида вилоят, туман ҳокими ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.
- Вилоят ИИБ ҳомийлиги билан 1 миллиард 450 миллон сўм лойиҳа қийматида қайта таъмирланган боғча Паст Дарғом туманининг чекка қишлоғида бунёд этилган энг замонавий типдаги боғча дея эътироф этилди, - деди тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Т.Жўраев. - Ҳудуддаги саховатпеша инсонларнинг беғараз кўмаклари ҳақида эшитиб, кўнглим тоғдай кўтарилди. Асли ўзбек халқининг болажонлиги, олижаноб ва сахийлигини шундан ҳам билсак бўлади. Айниқса, ушбу иншоотларнинг айни байрам кунлари жажжилар ихтиёрига топширилишининг ўзи улар учун катта совға.
Ўша кунги тантаналар Жума шаҳридаги "Ёшлар боғи" да давом этди. Байрамни нишонлаш учун ташриф буюрган болажонларнинг турли эртак қаҳрамонлари тимсолида чиқишлари, шўх-шодон қийқириқлари тантанага янада кўтаринкилик бахш этди.
- Бугун 2 нафар неварам билан айём томошаларидан баҳраманд бўлгани чиқдик, - деди Темирйўл маҳалласилик София Худойбердиева. - Тантаналарни томоша қила туриб, ўзимнинг болалик чоғларим ёдимга тушди. Айни ўйнаб-куладиган, шўх-шодон пайтларимиз пахта далаларида ўтган. Жажжи қўлларим билан онамнинг этагидан тутиб, пахта терганим ёдимда. Мустақиллик деган улуғ неъматдан айланай. Набираларимиз учун барча шарт-шароитлар бор. Айниқса, замонавий боғчаларни айтмайсизми?!
5 нафар набираси билан сайилга чиққан Наврўз маҳалласилик онахон Сарвар Эшмуродова ҳам ёш авлод учун давлатимиз томонидан кўрсатилаётган Қамхўрликлардан мамнунлигини ўз фикрларида ифода этди.
Дарҳақиқат, ўша куни туманимиз иқтидорли болалари иштирокида "Ёш китобхон" танлови ҳам ташкил қилинди. Шунингдек, асфальтга расм чизиш, "Мен ёш қаламкашман" ижодкорлар танлови, рақс дасталарининг она Ватан, бахтли болалик, мустақил юрт мадҳини куйловчи қўшиқ ва рақслари иштирокчилар қалбига кўтаринкилик бағишлади.
Жажжиларнинг бугунги қувончи, орзу-интилишлари эртанги бахтли келажагидан дарак. Айниқса, туман мактабгача таълим муассасаларида ўтказилган байрам тадбирлари ҳам гўдаклар юзидаги табассум, кўнглидаги шодликлар билан мутаносиблашиб, бахтиёр кунлар силсиласини ўзида акс эттирди.
- "Мен бахтли эл фарзандиман" деб номланган байрам тадбиримизга тарбияланувчиларнинг ота-оналари, бобо-бувилари ҳам ташриф буюришди. Бийрон тилли болажонлар томонидан ижро этилган шеър, қўшиқ ва рақслардан барчанинг кўнгли шод бўлди. "Болаларга беринг, дунёни!" деган эди буюк сўз усталаридан бири. Чиндан ҳам биз юрагимиздаги бор саховат, эзгуликни болаларга бахшида этсак, улар эртага асл комил, элпарвар инсонлар бўлиб етишади ва жамият тараққиёти учун хизмат қила олади. Шу боис, бола қалбида ҳеч қачон ҳаётга нафрат уйғотмайлик, - дейди 35-сонли МТМ мудираси Инобат Хурсанова.
Тантаналар Гўзалкент қўрғонидаги амфитеатрда ҳам ўзига хос шукуҳда давом этди. Айниқса, амфитеатр саҳнасида 46-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари томонидан тайёрланган байрам дастури барчага манзур бўлди.
- Айни пайтда боғчамизда 130 нафар жажжилар 4 та гуруҳда тарбияланмоқда, - деди МТМ мудираси Ҳосила Ҳайитова. - Бугунги байрам дастурида болажонларимизнинг турли миллат вакиллари кийимларида рақс тушишлари, рус, инглиз ва бошқа тилларда ижро этган шеър ва қўшиқлари қатнашчиларга манзур бўлганидан хурсанд бўлдим. Тадбир иштирокчиларининг гўдаклар шодлигига шерик бўлганлиги чеҳраларида намоён бўлди.
Жумладан, 32-мусиқа мактабида ҳам байрам тантаналари давом этди. Унда ташкилот ва корхоналарда меҳнат қилаётган ишчи-хизматчиларнинг фарзандларига эътибор кўрсатилиб, давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши ҳомийлигида совҚа-саломлар, турли ширинликлар тарқатилди.
Гулжаҳон МАРДОН қизи,
Гулпошша ЭШЈОБИЛОВА,
                                                                                    Ф.АБДУЖАЛИЛОВА (фото).
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56