» » SHUNCHAKI EMAS taassurotlarga boy jarayon

ЯНГИЛИКЛАР

SHUNCHAKI EMAS taassurotlarga boy jarayon

SHUNCHAKIEMAS
taassurotlarga boy jarayon
29 май куни туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижроси юзасидан вилоят хотин-қизлар қўмитасининг илмий-амалий ўқув семинари Паст Дарғомда бўлиб ўтди. Вилоят ҳамда барча туманларнинг хотин-қизлар қўмиталари раислари иштирок этган мазкур семинар доирасида туманнинг 5 та ҳудудида тадбирлар ўтказилди.
Дастлаб 1-ИДУМИда хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари фаолияти тўғрисида сўз юритилди. Унда сўзга чиққан бошланғич ташкилот раиси С.Норқобилова зиммасидаги вазифа ва фаолияти давомида бажарган ишлари, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Жўрақулов, етакчи Ж.Холбековлар эса "Зулфияхоним издошлари", "Спорт маликалари", "Отинойи ўгитлари", "Саломатлик мактаби" ҳамда "Китоб олами" тўгаракларида ҳунар ўрганаётган ташаббус, ташкилотчиликлари билан ибрат. Ўқувчи-қизлар комилликка интилаётгани ҳақида гапириб беришди. Шундан сўнг Паст Дарғом тиббиёт коллежида уюшмаган ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган бўш иш ўринлар ҳамда тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди. Унда тумандаги 92 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд 164 та бўш иш ўринлари ва фаолияти давомидаги хизмат намуналари билан иштирок этишди. Меҳнат ярмаркасида 512 нафар ишсиз фуқаролар қатнашди. Уларнинг 225 нафари хотин-қизлар, 265 нафарини касб-ҳунар коллежи битирувчилари, 17 тасини муддатли ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган фуқаролар, 5 нафари эса меҳнат мигирантлари ва қамоқ жазосини ўтаб қайтганлар ташкил этди. Ярмаркада коллеж битирувчиларига ўз бизнесларини очишлари учун ташкил этилган мини-технологиялар, жиҳозлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича шартномалар, ўзларининг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришда тижорат банкларидан микрокредитлар расмийлаштиришлари учун барча шароитлар яратиб берилди. Ярмаркада бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 64 нафар фуқаро (шундан 34 нафари хотин-қизлар)га иш ўринларига йўлланмалар берилди.
- Паст Дарғом педагогика ва спорт коллежи битирувчисиман, - дейди Балхиён маҳалласилик Гулшода Дўсанова. - Касбим йўналишида ўзимга муносиб иш топдим. Менга 9-мактабгача таълим муассасага тарбиячи вазифасига бандликка кўмаклашиш марказидан йўллама берилди. 400 минг сўм ойлик маошим билан оиламиз бюджетига ўз ҳиссамни қўшаман.
- Меҳнат ярмаркасида ўзимга мос ва яшаш жойимга яқин ҳудудда жойлашган "Элбек ТРЖ" масъулияти чекланган жамиятдан иш топдим. Белгиланган ойлик маоши ҳам менга маъқул бўлди. Муқим иш ўрнига эга бўлганимдан бениҳоя хурсандман, - дейди Галатут маҳалласидан Рамия Жонузоқова.
Семинар тадбирларининг давоми Сазағон маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлди. Унда миллий анъана - удумлар намойиши, қадриятларимизни ифодаловчи ҳунармандчилик, тикувчилик, зардўзлик, каштачилик кўргазмалари ҳамда мазкур маҳалланинг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Г.Имомованинг иш фаолиятига доир ҳужжатлари семинар иштирокчиларига ҳавола этилди.
32-мусиқа мактабида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ў.Шодиеванинг муаммоли оилалар билан сайёр қабули тадбирнинг давоми бўлди. Јабулда 13 нафар фуқаронинг уй-жой, электр энергияси, тоза ичимлик суви ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. Мурожаатлар ўрганилиб, тегишли ташкилотлар вакилларига кўриб чиқиш муддатлари белгиланди ва секторлар ишчи гуруҳига тақдим этилди.
Илмий-амалий ўқув семинарнинг якуний қисми туман ҳокимлиги мажлислар залида Президент фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилган дастур тақдимоти ва туман хотин-қизлар қўмитаси фаолияти ҳақида бўлди. Тадбирни вилоят ҳокимнинг ўринбосари котибияти мудири Б.Ахатова кириш сўзи билан очиб берди. Сўнгра хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ишмуродова хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида гапирди. Туман "Оила" маркази раҳбари С.Атауллаева, Жомбой, Пахтачи туманларининг ҳамда Каттақўрғон шаҳарининг хотин-қизлар қўмиталари раислари оилавий ажримларнинг олдини олиш, Зулфия номидаги Давлат мукофотига доир фармонга киритилган ўзгартишлар, фуқаролар мурожаатларининг ижроси, оилавий ажримлар, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича иш тажрибаларида келиб чиқиб, фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Илмий-амалий ўқув семинар иштирокчилари иш фаолиятлари давомида тадбиқ этишлари учун бир олам таассурот олиб қайтишди.
 Гулпошша УБАЙДУЛЛАЕВА.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56