» » UY-JOYGA MUHTOJ ayollar ro'yxati shaklantirildi

ЯНГИЛИКЛАР

UY-JOYGA MUHTOJ ayollar ro'yxati shaklantirildi

UY-JOYGA MUHTOJ
ayollar ro'yxati shaklantirildi
Амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини халқимиз эртага эмас, бугун ҳис қилиши керак. Ушбу тамойил асосида олиб борилаётган амалий ишлар туфайли аҳолининг турмуши фаровонлашиб, кўнгли тоғдек кўтариляпти.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги "Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида"ги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори хотин-қизлар - оналарга яратилган яна бир имконият бўлди.
Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун бериладиган арзон уй-жойлар қиймати тўловининг 25 фоизи "Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш" жамоат фонди, талабгор ишлаётган ташкилот ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, 75 фоизи ипотека асосида тижорат банкларнинг имтиёзли кредитлари ҳисобига молиялаштирилади. Талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилиши белгиланган.
Бугун туманимизда 200 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар рўйхати шакллантирилди. Ҳар йили босқичма-босқич уларни арзон уй-жой билан таъминлаш режалаштирилган. Демак, ҳамма меҳрга муҳтож оналар ва уларнинг қалби ўксик фарзандлари ҳамма шароити бор бахт қўрғонларига эга бўлишади.
 Г.ЭШҚОБИЛОВА.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56