» » OBODLIK SARI

ЯНГИЛИКЛАР

OBODLIK SARI

OBODLIK SARI
Самарқанд давлат университети 1-босқич талабалари иштирокида ўтказилган "Миллий ғоя - ободлик йўлида", "Ҳуқуқ таълими - жамият ривожи учун" мавзуларидаги давра суҳбатларида олим, профессор ҳамда тажрибали устозлар, ҳуқуқшунослар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
 - Маълумки, бош ғоямиз асосини озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон турмуш барпо этиш каби буюк тушунча ташкил этади, - деди тадбирда сўзга чиққан ижтимоий-иқтисодиёт факультети декан ўринбосари Давлат Қурбонов. - Шу асосда, юрт тинчлиги, Ватан равнақи, юрт фаровонлиги, комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро ҳамжиҳатлик, динлараро бағрикенглик асносида юртнинг эртаси белгилаб берилган. Энг муҳими, келажак пойдевори бўлмиш ёшлар қалбига бу тушунчаларга ҳурмат, садоқат руҳини жо этишимиз лозим. Айни пайтдаги олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тўлиқ англаб етиш, янгиликларга интилувчанлик, ҳуқуқ нормаларини англай олиш қобилиятини намоён қила олишларида уларга кўмак бериш зарур.
Тадбир давомида олийгоҳ талабалари иштирокида жамият ривожида ёшларнинг иштироки, "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" давлат дастури доирасида улар фаолиятини, қолаверса, миллий ғоя- ободлик мезони эканлигини акс эттирувчи саҳна кўринишлари намойиши иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Давра суҳбати қизиқарли савол-жавобларга бой бўл­ди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга таниқли ҳуқуқшунослар жавоб беришди.
Алишер ХАЙРУЛЛАЕВ,
СамДУ "Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими" йўналиши 1-босқич талабасискачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56