» » FAOLIYATGA AKT JORIY ETILMOQDA

ЯНГИЛИКЛАР

FAOLIYATGA AKT JORIY ETILMOQDA

FAOLIYATGA AKT JORIY ETILMOQDA
Бош прокуратура томонидан прокуратура органлари фаолиятига ахборот- коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан:
1. Хатланган мол-мулкни электрон онлайн аукцион орқали сотилишини таъминлаш мақсадида жорий этилган "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси модернизациялаштирилиб, Давлат мулкини ҳам сотиш имконияти яратилди.
Тизимда мол-мулкни сотиш жараёни максимал даражада автоматлаштирилган бўлиб, аукцион ўтказилишда ва Қолибни аниқлашда инсон омили ва ташқи томондан ажралиш чекланган.
Тизим ишга тушган кундан бошлаб, жами 95,3 миллард сўмга баҳоланган 1 минг 312 дона мол-мулк 110,6 миллард сўмга сотилган.
2.   "Прокурор ваколати", "Қонунчилик тарғиботи ва матбуот хизмати" тизимлари синов тариқасида экс­плуатация қилинмоқда.
Назорат қилувчи идоралар томонидан ўтказилган текширишлар бўйича тегишли маълумотларни киритиб бориш учун "Текширишлар" ахборот тизими яратмоқда. Бугунги кунда тизимнинг дастурий таъминоти яратилган бўлиб, уни Электрон ҳукуматнинг юридик шахслар маълумотлар базасига интеграция қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Экспортёр ташкилотлар ва экспорт оперцияларнинг ҳисобини, назоратини, мониторингини ва таҳлилини олиб бориш учун ягона тизим ишлаб чиқилди.
Юқорида қайд этилган тизимлар прокуратура органлари фаолиятининг самарадорлигини ва шаффофлигини оширади.
3.   Бош прокуратура, Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида вилоят "IP-телефония" тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда.
Мазкур лойиҳани жорий этишдан мақсад телефон алоқаси учун сарф этилаётган маблағларни тежаш, етарлича телефон рақамлари ва телефон аппаратларидан фойдаланиш ва телефон алоқа сифатини яхшилаш.
Прокуратура органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича ишлар давом этмоқда.
Азамат РАЗИКОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурорискачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56