» » TO`Y – MAROSIMLAR tartibga kelish jamoatchilikka bog’liq

ЯНГИЛИКЛАР

TO`Y – MAROSIMLAR tartibga kelish jamoatchilikka bog’liq

TO`Y – MAROSIMLAR
tartibga kelish jamoatchilikka bog’liq
- Ўғлимнинг унаштирилганига ҳадемай, бир йил бўлади, - деди бир танишим. - Ўтган йили кузда тўй қилмоқчи бўлиб йиғиндик. Аммо маблағ етмади. Дастурхон ёзиб, элнинг олдидан ўтишнинг ўзи бўлмас экан. Бировдан кам бўлгимиз келмайди. Буни устига, фарзандингизнинг кўнг­лига қарамасангиз ҳам бўл­майди.
- Тўғри-да, қиз чиқарган ота-она камида 15-20 миллион сарфлаб, дардини кимга айтишини билмай қоларди. Бугун ана шундай, миллий маънавиятимизга зид манзараларга чек қўйилаётганидан хурсандман.
- Қуда-андаларнинг бир-биринга товоқ олиб келишлари, чақалоқни "чилла қув­ди", келин-куёвларнинг "ЗАГС" маросимлари ҳам маҳалла фаоллари томонидан қатъий режимга, келса яхши бўларди.
Тўй-маросимлар ҳақидаги бу фикр-мулоҳазалар, таклифларни қўллаб-қувватладим. Ва шу ўринда мавзу доир фикрларимни баён этишни жоиз топдим.
Ўзбегимнинг тўйларига тенг келадигани бўлмаса керак. Албатта, унда миллий урф-одатларимиз, қадриятларимиз намоён бўлса. Демак, биз ўзлигимизни унутмаган ҳолда, исрофгарчиликка йўл қўймасдан дастурхон атрофида яқин-қариндошлар дийдори билан тўй ўтказсак, миллатимиз маънавиятини юксалтирган бўламиз. Бу билан турмушимиз фаровонлигини таъминлашга, аждодлар меросини асрашга ҳисса қўшамиз. Менимча никоҳ тўйларини ҳар икки томон келишиб, сарф-харажатларни кескин қисқартирган ҳолда барча маросимларни қўшиб, 150-200 киши иштирокида бир кунда ўтказган маъқул. Ўғил, яъни, хатна тўйларида ҳам худди шунча меҳмон таклиф қилинса кифоя.
Хуррам НИЗОМОВ,
Учтепа маҳалласи фаолскачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56