» » “TOZA HUDUD”DA ISHLAR QANDAY?

ЯНГИЛИКЛАР

“TOZA HUDUD”DA ISHLAR QANDAY?

                             “TOZA HUDUD”DA ISHLAR QANDAY?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир қарорига мувофиқ, туманимизда "Тоза ҳудуд" ДУК ташкил қилинган. Корхона томонидан маиший ва қурилиш чиқиндиларини олиб кетиш юзасидан намунали тизимни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган йўл харитаси ишлаб чиқилган.
Давлат ва хўжалик бошқарув органлари, "Махсустранс" ДУК, шунингдек, чиқиндилар билан боғлиқ қонун ҳужжатларига риоя этиш бўйича юридик щахслар фаолияти устидан давлат назорати ўрнатилиб, чиқиндиларни йиғиш майдончаларини белгиланган тартибда ташкил этиш, рухсат этилмаган жойларга чиқиндиларни ташламаслик каби масалалар юзасидан тумандаги 15 та маҳаллада профилактик тадбирлар ўтказилди. Тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 45, Ўзбекистон Республикаси МЖТК нинг 91-моддаси талаблари бузилишига йўл қўйганликлари учун Янгиобод маҳалласида яшовчи фуқаролар - Р.Қиличев, Ш. Турдиев, О.Исроилов, Р.Имомовлар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Н.ҚУВОНДИҚОВ,
вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси 1-даражали давлат инспектори.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56