» » PAXTA HOSILDORLIGI 100 sentner bo`ladi

ЯНГИЛИКЛАР

PAXTA HOSILDORLIGI 100 sentner bo`ladi

PAXTAHOSILDORLIGI
100 sentnerbo`ladi
Олим агроном, тажрибали деҳқон Ғаффор Каримовни туманда кўпчилик яхши танийди. Умрини пахтачиликка бағишлаган бу заҳматкаш инсон қарийб 40 йилдан буён томорқасининг бир сотих ерига чигит экади. Ҳосилдорликни ошириш йўлида тинмай изланади. Бу йил об-ҳаво ноқулайлиги боис, кўпчилик фермер хўжаликларида чигит қайта экилди. Ғаффор аканинг маслаҳатларига амал қилган деҳқонлар эса адашишмади.
Билмаганини сўраган деўқон ниҳолни ўз намида кўкартириб олади, чигит суви ҳам бермайди, -дейди у киши. - Чунки ҳар хил муддатларда экин экиб, синаб кўрдим. Қайси йили қурғоқчилик келиши, қандай схемада экиш, агротехник тадбирлар меъёрини бирма-бир ўрганиб чиқдим. Тажрибаларимдан билдимки, 90 схемадаги қўшқатор экиш усулидан мутлақо воз кечиш керак. Йилдан-йил экинларга бўлган сув эҳтиёжи ортмоқда. Демак, кам меҳнат, оз сув сарф қилиб, ҳосилдорликни ошириш йўлини излаш керак. Ахборот манбаларидан маълумки, Австралия давлати кейинги беш йилда пахта толасини уч баробар кўпайтирган. Ер ўша-ўша. Ҳосилдорлик йил сайин ортаяпти. Сабаби, улар пахтани ғалла агротехникаси усулида экишади. Ўтган асрнинг 70-йиллари Австралия деҳқонлари тажрибаларини ўрганиш зарурлигини Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари Шароф Рашидовга ҳам билдирганман. Ўша вақтда бундай имконият йўқ эди. Бугун хориж тажрибасини ўрганиш, амалиётга қўллаш учун барча йўллар очиқ. Ўзбекистонда энг кўп ер майдонини эгаллайдиган экин - пахта. Нега ҳосилдорликни ошириб, пахта майдонларини қисқартириш ҳақида ўйламаймиз? ҳозирги кунда аксарият майдонларга олтмиш схемада чигит экилган. Негаки, қатор орасига ишлов берувчи культивациялар, пахта териш агрегатлари шунга мослаштирилган.
Кўпчилик қатор ораси 30 сантиметр, ниҳоллар оралиғи 15 сантиметрлик схемада чигит экишмаган. Узоқ йиллик тажрибалар давомида амин бўлдимки, мен таклиф этаётган схемада чигит қадалган майдоннинг гектаридан 100 центнердан ҳосил олиш мумкин. Муҳими, кўп сув, ортиқча меҳнат талаб қилинмайди. Қатор ораларининг яқинлиги туфайли экинга тез нам етиб боради. Бунда бир гектар ер 33200 погонаметр бўлиб, ҳар бир метрда 6-7 тадан кўчат қолдирилса, бир гектарда 200 минг ниҳол парваришланади. Агротехник тадбирлар меъёрида ўтказилган ҳар бир кўчатда 10 тадан кўсак олинса, бир чаноқдаги пахта оғирлиги ўртача 5 граммни ташкил этади. Ҳисобли деҳқон рақамлар ортидаги ҳосилдорликни илғайди,  чамамда.

Бахтиёр ҒАФФОРОВ.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56