» » MAHLOYO TANLOV G`OLIBI

ЯНГИЛИКЛАР

MAHLOYO TANLOV G`OLIBI

MAHLOYOTANLOVG`OLIBI
Ўзбекистон ХДП "Истиқбол" ёшлар қаноти томонидан ўтказиб келинаётган "Ёш сиёсатчи - 2018" кўрик-танлови туман босқичи бўлиб ўтди.
- Танлов жойларда юқори савияда ўтказилди, - деди ЎзХДП туман кенгаши раиси Ҳ.Шарипов. Бу тадбир ёшларнинг сиёсат борасидаги билимларини кучайтириш, ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган ғояларни амалга оширишда катта аҳамият касб этишига ишонамиз.
Кўрик-танловда 8 нафар ёшлар иштирок этишди.
Қизғин баҳс ва мунозаралар руҳида кечган кўрик-танловда ғолибликни Паст Дарғом политехника коллежи ўқувчиси Маҳлиё Файзуллаева қўлга киритди.
- Танловда қатнашишни жуда истагандим, - деди у. - Бугун туман босқичида ғолибман. Шартларга тайёрланиш жараёнида кўплаб маълумотларга эга бўлдим. Дўстларимнинг сафи кенгайди. Насиб бўлса, кейинги босқичларда ҳам муваффақиятли қатнашишга ҳаракат қиламан.
ЎзХДП "Ёш сиёсатчи" кўрик-танловида фаол иштирок этган иштирокчилар бадиий адабиётлар, совға ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Фарида АБДУЖАЛИЛОВА.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56