» » MULK VA MULKIY MUNOSABATLAR

ЯНГИЛИКЛАР

MULK VA MULKIY MUNOSABATLAR

MULKVAMULKIYMUNOSABATLAR
Мулк ва мулкий муносабатлар жуда қадимий тарихга эга. Кишилик жамиятининг ривожланиши ҳам бевосита мулк ва мулкий муносабатлар билан боғлиқ. Мулкий муносабатларсиз иқтисодий муносабатлар, ишлаб чиқариш жараёни ўз мазмунига эга бўлмайди.
Мулк эгаси мулкни эгаллаш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқларига эга бўлади. Мулк - иқтисодий тушунча, мулкчилик ҳуқуқи - ҳуқуқий тушунчадир. Мулк билан мулкчилик ҳуқуқи ўртасида фарқ мавжуд.
Шу нуқтаи назарда қараганда, давлат мулкий муносабатларининг барқарор бўлишини кафолатлайди, фуқаролар, ташкилотлар ва бошқа мулк эгаларига баравар ҳимоя шарт-шароитларнинг таъминлаб беради. Ўзбекистон Республикасида мулкий муносабатлар Конституцияда кафолатланган.
Жумладан, Конституциянинг 53-моддасида "Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкдан маҳрум этилиши мумкин", деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасида мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш воситалари етарли даражада хилма-хил бўлиб, улардан асосийлари қўйидагилар ҳисобланади. Жумладан: мулк эгасининг ўз мулкини бегона ғайриқонуний эгаликдан талаб қилиб олиш (виндикацион даъво); мулк эгаси ҳуқуқининг ҳар қандай бузилишига барўҳам берилишини талаб қилиш, гарчи бу бузилишлар эгалик қилишдан маҳрум этилиш билан бирга қўшилмаган бўлса ҳам (негатор даъво); мулк эгасининг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш, мулк эгаси ҳуқуқини бузган давлат бошқаруви идораси ёки давлат ҳокимияти маҳаллий идорасининг ҳаракатини умумюрисдикция суди ёки хўжалик суди томонидан қонунчиликка тўғри келмайдиган, деб эътироф этилиши.
 Мулкдорга қарашли мулк бирон бир шахс (фуқаро ёки юридик шахс)нинг ноқонуний эгалигида бўлса, мулк эгаси ўзиниг мулкини асл ҳолатида қайтариш ҳақида бу шахсга нисбатан судга даъво аризаси бериши мумкин. Шуни таъкидлаб айтиш керакки, мулкни эгаллаш қонуний ва қонунга зид бўлиши мумкин. Мулкни қонун нормалари ёки шартномага асосан қонуний эгаллаш ҳисобланади. Мулкни қонунга зид равишда эгаллашда эса ашё етарли ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қўлда сақлаб турилади. Қонунга зид равишда эгалловчи шахс деганда ўзбошимчалик билан эгаллаб олувчи, ўғирловчи ёки топиб олинган нарсани ўзлаштириб олувчи, шунингдек, ашёни эгасидан қонун ёки шартнома асосида олинадиган шахс тушунилади. Бугунги кунда иқтисодий судлар томонидан мулк ва мулкий муносабатларга оид кўплаб ишлар кўриб чиқилмоқда. Бу борада иқтисодий судларга ҳуқуқи бузилган мулк эгаси бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳамда юридик шахслар даъво тартибида мурожаатлар қилиб ҳуқуқи бузилган мулк эгаларининг ҳуқуқлари суд орқали ҳимоя қилиниши таъминланмоқда.
Мухтасар айтганда, мамлакатимизда мулк хуқуқининг кафолати Конституция ва қонунлар билан мустаҳкам кафолатланган ҳамда мулк ва мулкчилик муносабатлари қонунлар билан ҳимоя қилинади.
Луқмон АСАТОВ,
туман иқтисодиёт суди раиси.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56