» » HUQUQ VA ERKINLIK ishonchi kafolatlanadi

ЯНГИЛИКЛАР

HUQUQ VA ERKINLIK ishonchi kafolatlanadi

HUQUQVAERKINLIK
ishonchikafolatlanadi
Суд-тергов амалиётида, жумладан, мамлакатнинг жиноий-ҳуқуқий сиёсатини рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигидаги айрим нормаларнинг мукаммал эмаслиги билан боғлиқ бўлган бир қатор муаммо ва камчиликлар халқ билан бевосита мулоқот натижаларида кўзга ташланмоқда. Жиноят ишлари бўйича судгача ва суд жараёнида қонунийликни таъминлашга халақит қилувчи ҳуқуқий бўшлиқлар, жазонинг муқобил турлари, рағбатлантирувчи нормалар ва жамоат таъсир чоралари етарли даражадалиги шулар жумласидан. қўлланмаслиги, суд-тергов фаолиятига замонавий ахборот- коммуникация технологияларини жорий қилиш паст даражада. Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида Президентимизнинг шу йил 14 май куни "Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш соҳасидаги давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларини белгилаб берган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилиниши суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг тарихий аҳамиятга эга бўлган босқичи бўлди. Хусусан, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар рўйхати кенгайтирилди. "Халқ манфаатларига хизмат қилиш" деган эзгу ғояни амалга оширишга асосланган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ташкил этиш тубдан қайта кўриб чиқилди. Шу билан биргаликда, юқорида таъкидланган қонунчиликдаги айрим нормаларнинг мукаммал эмаслиги жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепциясини яратишни ҳаёт тақозо этаётир. Қарор доирасида жиноят қонунчилиги нормаларини унификация қилиш, жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, жиноят - процессуал қонунчилик нормаларини тизимлаштириш ва уйғунлаштириш сингари бир қатор жараёнлари концепцияда қамралиши кўзда тутилмоқда.
Натижада жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларни қоунунларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, суд-тергов фаолиятининг шаффофлиги, жиноий қилмишдан жабр кўрган шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш самарадорлиги ошади. Суд-тергов фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилади. Пировардида "Қонун устувор - жазо муқаррар" тамойили ҳаётга татбиқ этилади.
Шуҳрат ШАРИПОВ,
жиноят ишлари бўйича вилоят судининг судьяси.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56