» » ADLIYA BO`LIMI ISH BOSHLADI

ЯНГИЛИКЛАР

ADLIYA BO`LIMI ISH BOSHLADI

ADLIYABO`LIMIISHBOSHLADI
Президентимизнинг фармон ва қарорларига асосан, адлия органлари тарихида биринчи марта "республика-вилоят-туман (шаҳар)" принципи бўйича вертикал бошқарувни жорий этган ҳолда туманлар (шаҳарлар)да адлия бўлимлари ташкил этилди.
Жумладан, адлия вазирининг буйруғига кўра, шу йил 24 апрелдан Паст Дарғом тумани адлия бўлими бошлиғи этиб, Шоҳруҳ Баҳромов тайинланди.
Шоҳруҳ Баҳромов 1992 йилда Самарқанд шаўрида туғилган. 2014 йил Самарқанд давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Шу кунгача вилоят адлия бошқармасида ишлаган.
- Туманларда мазкур бўлимларнинг ташкил этилишидан мақсад, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини туман, маҳалла даражасида масъул ижрочиларга, халққа ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда қонун талабларига қатъий амал қилишини таъминлашдан иборат, - деди Ш.Баҳромов туман ҳокимлигида маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан ўтказилган дастлабки йиғилишда.
Йиғилишда мамлакатимизда қабул қилинган бир қатор қарор ва фармонлар мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди. Шу куннинг ўзида бўлим ходимлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш юзасидан Жағалбойли, Қоровултепа маҳаллаларида 10 дан ортиқ хонадонларда бўлишди. Фақат шаърий никоҳ билан яшаётган, фарзандлари учун туғилганлиги ҳақида гувоҳнома олмаган, жаримадан қочиб, паспортсиз юрган фуқароларга йўл-йўриқ ва тушунчалар берилди.
Туман адлия бўлими манзили, Гўзалкент қўрғонидаги 2-сон ФҲДЁ бўлими биносининг иккинчи қаватида. Бўлим ходимлари тумандаги бошқа давлат идоралари ва ташкилотлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйишмоқда. Янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ўз вақтида барча давлат ташкилотлари, хўжалик бошқарув органлари ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотларга етиб бориши назоратга олиниб, ҳокимлик, халқ депутатлари туман кенгаши қарорларининг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлигига ҳуқу­қий экспертизадан ўтказилиши йўлга қўйилди.

Г.ЭШҚОБИЛОВА.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56