» » АЁЛГА ЭҲТИРОМ

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ

АЁЛГА ЭҲТИРОМ

АЁЛГА ЭҲТИРОМ
фармонда ўз аксини топган
Юртимизда хотин-қизларнинг жамият ижтимоий ва сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, иқтидорларини намойиш эта олишлари учун шарт-шароитлар яратиш доимий эътиборда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида ҳам аввало, жамият ва давлат ҳаётида фаоллик, ташаббускорлик кўрсатаётган хотин-қизларни рағбатлантириш, улар меҳнатини муносиб баҳолаш, ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган. Фармон ижросини таъминлаш доирасида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш билан бирга, ҳал этиш чораларини кўриш, ногирон аёллар рўйхатини қайтадан шакллантириш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, руҳий ва моддий кўмак бериш, уларнинг бандлигини таъминлаш, оилаларда ахлоқий-маънавий муҳит яратилишини назорат қилиш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар режасини белгилаб олдик.
Шу ўринда қайд этиб ўтиш жоизки, туманимиз аҳолисининг 51 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Шулардан 86 минг 494 нафари иш билан банд. 135 нафар хотин-қизлар ҳунармандчилик, 35 нафари эса касаначилик билан шуғулланади. 2017 йилда "Пахтасаноат- холдинг" компанияси туман бўлими билан ҳамкорликда 7 нафар ногирон аёлларга касаначилик билан машғул бўлишларига шароит яратиб берилди. Ёш қизларни тадбиркорликка жалб этиш, қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида 2017 йил давомида 273 нафарига турли йўналишларда кредитлар берилди. 200 дан ортиқ ариза ва шикоятлар ижобий ҳал этилди. Иқтидорли хотин-қизлар қобилиятини тарбиялаш, уларнинг билим, салоҳиятларини янада юксалтириш ниятида "Устоз-шогирд" анъанаси йўлга қўйилди. Аммо афсусли томони, хотин-қизларга яратилаётган қулайлик ва имкониятларга қарамай, ўтган йили 46 нафар аёлнинг жиноят содир этганлиги қайд этилди. Айни пайтда бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида жойларда хотин-қизлар билан суҳбатлар уюштирилиб борилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар замирида эзгу мақсад - аёлга, хотин-қизларга эҳтиром, уни қўл¬лаб-қувватлаш ва жамият ривожининг намунали иштирокчисига айлантириш. Бу борада қиладиган ишларимиз кўп.

Зиёда ЭШМУРОДОВА,
хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман ҳокими ўринбосари.
скачать dle 11.3
Калит сўз АЁЛГА ЭҲТИРОМ

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56