» » 3-SEKTORDA NIMA GAP?

ЯНГИЛИКЛАР

3-SEKTORDA NIMA GAP?

Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги "Ҳудудларнингжадалижтимоий-иқтисодийривожланишинитаъминлашгадоирустуворчора-тадбирлартўғрисида"гиқарориижросидоирасидатуманнинг 4 тасекторидабирқаторишларамалгаоширилмоқда.
Жумладан, оилалар, маҳаллалар, корхона, ташкилот ва муассасалардаги мавжуд камчилик ва муаммолар сайёр қабуллар давомида бартараф этилмоқда. Шу йил 19 май куни Қоқсой маҳалласи ҳудудидаги 71-мактаб биносида 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Ш.Қўзиевнинг аҳоли билан юзма-юз учрашуви моҳияти ҳам фуқаролар истак-ҳоҳишларини жойида ўрганиш ва қўйилган масалаларга ечим топишга қаратилгани билан аҳамият касб этади. Унда аҳолининг муаммоларини ижобий ҳал қилиш учун тегишли мутасадди ташкилот вакиллари ҳам ҳозир бўлишди.
ҲамдамБўронов: - Туманнинг энг чекка маҳалласида истиқомат қиламиз. Жума шаҳригача анча масофа. Бугунги кунга келиб ҳудуддан ўтадиган асосий йўлда қатнаш ниҳоятда қийин. 4-5 йил бурун ушбу йўл таъмирланиши бошланганча, чала ташлаб қўйилди. Эндиликда автомобиллар қатнови анча қийинлашди. Бир неча вақт йўл носозлигидан йўналишли автобус ҳам қатнамай қўйди. Яна бир муаммо, ҳудуддаги бешта қишлоқ фарзандлари учун болалар боғчаси қурилиши керак. Бундан ташқари, "Қурилиш-1" қишлоғида ичимлик суви доимий муаммо бўлиб келмоқда. Қачонлардир қурилган сув иншоотидан фақат бир оила фойдаланиб келмоқда. Яна битта сув иншооти қурилса, айни муддао бўларди.
- "Ш.Рашидов-2" ҳамда Хончорбоғ йўналишидаги йўлларнинг аҳволи менга маълум. Сабаби ҳар куни шу йўллардан 4-5 марта қатнашга тўғри келади. Аҳолининг бу талабдан туман ҳокими хабардор. Биринчи галда ҳал қилиниши зарур масалалар қаторига киритилган. Масала ижобий ҳал этилишини назоратга олиб, бу ҳақда сизларни хабардор қилишни зиммамга оламан, - деб жавоб қайтарди 3-сектор бошлиғи Шерзод Қўзиев.
ТуманМТМвакили: - Ҳудудда 2019 йил дастурига болалар боғчаси қуриш масаласи киритилган. Бундан ташқари, давлат ва хусусий шерикчилик орқали болалар боғчаси барпо этилиши учун ҳам кенг имкониятлар яратилган. Агар ана шундай мақсад билан ҳудуддан тадбиркорлар мурожаат қилишса, бу масала яна ҳам тезроқ ҳал этилади.
ҚоқсойМФЙраисиСаодатЖуманова: - "Қурилиш-1" қишлоғи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун ишлар бошлаб юборилди. Янги сув иншооти қурилиши учун 550 миллион сўм маблағ ажратилган. Яқин орада иншоот фойдаланишга топширилгач уч қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашга уч тармоқ қувурлари тортилади.
ГулчеҳраРўзиева: - Аҳоли тарқоқ жойлашганлиги сабабли яқин орада қишлоқ врачлик пункти йўқ. 3 мингга яқин аҳоли саломатлиги юзасидан "Илм" оилавий поликлиникасига мурожаат қилишига тўғри келади. Масофа узоқ. Шу боис, ҳудуд аҳолиси "Гулистон" ҚВПсига рўйхатга киритилса, мақсадга мувофиқ бўларди.
ТТБбошврачиЎринбосариМақсудКазаков: - Аҳоли сонидан келиб чиқиб, жойлардаги тиббиёт муассасаларига қишлоқлар кесими бўйича рўйхат шакллантирилган. Айни пайтда бу ерга хизмат кўрсатаётган тиббиёт муассасаси ходимларидан ҳеч қандай шикоят тушмаган. Оилавий поликлиника қошида тез тиббий ёрдам иши йўлга қўйилган. Масофа узоқлиги ўақиқатан ўам рост. Чунки аҳоли пунктлари сийрак жойлашган. Барибир, ушбу маҳаллалар фуқароларининг мурожаатлари доирасида уларнинг рўйхатини "Гулис-тон" ҚВПга ўтказишнинг имкони бор.
Х.Бўронова, 71-мактабдиректори: - Астойдил киришилса аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга доир барча ижтимоий-иқтисодий масалалар ечимини топади. Бунинг учун фақат масалани бир марта кўтариш эмас, елиб-югуриб охирига етказадиган жонкуяр керак. Буни энг чекка қишлоқда спорт зали қуришнинг ўзи бўлмаганидан ҳам биламан. Шундай экан, қишлоқдошлар томонидан бугун кўтарилган масалалар бўйича якдил ҳаракат қилишимиз зарур. Мактабимиз қошида тайёрлов гуруҳи очилган. Бу ҳам имконият даражасидаги болалар боғчаси десак бўлади. Мен мактабга тааллуқли масалада мурожаат қилмоқчиман. Билим даргоҳининг физика, кимё фанлари хоналарида барча шароитларни яратдик. Лекин тегишли жиҳозлар ҳозиргача ажратилмаяпти. Информатика фани хонасида столлар ўрнатилгану компьютерлар йўқ. Таълим тизими вакиллари ана шу мурожаатларимизга ижобий жавоб қайтаришини истардик.
Холмурод Равшанов, Отамурод Хўжамов, Тиркаш Жуманов, Гулжаҳон Қўнғиротова ва бошқалар маиший хизмат шохобчалари қуриш, тикувчилик цехини ишга тушириш орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, фуқаролик паспорти олишдаги муаммо каби масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини айтишди.
Бир сўз билан айтганда, аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтириш борасида фойдаланилмаётган имкониятлар қанча? Уларни тўлиқ ишга тушириш орқали қандай натижаларга эришилади? Юзма-юз бу мулоқот жараёнидан умум манфаати кўзланган шу каби саволлар юзасидан бир тўхтамга келингани аҳоли мамнуниятидан сезилди.
Бахтиёр ШУКУРОВ.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56