» » ҲИСОБОТ МАШҒУЛОТЛАРИ

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ҲИСОБОТ МАШҒУЛОТЛАРИ


"Дунёдаги энг ёқимли ҳид нима?" - сўрайди тарбиячи.
"Нон иси" - бараварига жавоб қайтаришди гуруҳ болалари.
"Хўш, ош тайёрлаш учун қозонга биринчи нима солинади?" - сўрайди, яна тарбиячи.
"Назар солинади" - якдиллик билан жавоб беришди тарбияланувчи.
Юқоридагилар мактабгача таълим муассасаларида ўтказилган очиқ ҳисобот машғулотларидан олинган тасаввур. Бир ҳафта давомида ҳудуддаги барча МТМларда ана шундай машғулотлар ота-оналар, услубчилар кузатувида ташкил этилди. 3, 4, 6, 7, 9 ва бошқа бир қатор МТМ тарбиячилари Моҳинур Зайниева, Гузаля Бондар, Ўғилой Азимова, Фарида Саломова, Лайло Аблоқулова, Рисолат Ҳасанова, Нафиса Мирзаевалар томонидан тайёрланган "Билимлар оламига саёҳат", "Ошпаз меҳнатини кузатамиз", "Кичик тадбиркор", "Ҳаёт бир томчи сувда", "Йил фасллари" сингари машғулотларда болажонларнинг олган билимлари намойиш этилди.
Очиқ ҳисобот машғулотлари тарбиячиларнинг ижодкорлик маҳоратларини янада ошириш, янгиликлар, ислоҳотлар жараёнига муносабатини синовдан ўтказди. Кузатувчи сифатида қатнашган ота-оналар, МТМ бўлими услубчилари муҳокамаларда тарбиячилар эришаётган муваффақият ва камчиликлар хусусида фикр-мулоҳазаларини айтишди.
Муборак КАРИМОВА,
туман МТМ бўлими услубчиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз МТМ

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56