» » ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС



Президентимиз бошлаб берган ҳар бир хайрли ташаббус юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилиши шубҳасиздир. "Обод қишлоқ" лойиҳаси бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олган.
Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ишлаб чиқилган "Обод хонадон - юрт кўрки" лойиҳаси ҳам юртбошимиз ташаббусига ҳамоҳанг тарзда, республикамизнинг барча вилоятларида уюшқоқлик билан амалга оширилиб, халқимизнинг эътироф ва таҳсинига сазовор бўлмоқда. Хабар килганимиздек, Корағуппа қишлоғида истиқомат қилувчи Қувоновлар хонадони савобли ишни амалга оширмоқчи бўлган ташкилот мутасаддилари федерация раиси Ж.Саримсоқов, раис ўринбосарлари Н.Юсупов ва А.Ҳакимовлар, шунингдек, вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси И.Ҳасанова ва бирлашма ижро этувчи аппарати ходимлари томонидан кўздан кечирилди. "Кенгашли тўй тарқалмас", деганларидек, хонадон реконструкция қилиниб, қайта таъмирдан чиқарилиши учун лозим бўладиган маблағ ва мутахассислар масаласида келишиб олинди. Бу ерда ташкил этилган ишчи гуруҳ раҳбари этиб, туман жамияти раиси Ж.Рўзибоев тайинланди.
Отабек Тўрақулов ("Қорағуппа" МФЙ раиси): - Ташкилотга, шахсан Жаҳонгир акага қишлоғимиз аҳли номидан миннатдорчилик билдираман. Фидойи, халққа қайишадиган мард раҳбарлар бор бўлсин. Бугун Дилшоднинг қўшнисиникида тўй бўлаётганди. Тўй устига тўй. Қолаверса, яқинда маҳалладошимиз Бобомурод Омонқулов "МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси раиси" республика кўрик-танловида Самарқанд вилояти номидан чиқиб, рағбатлантирувчи мукофотни (1000 000 сўм) қўлга киритганди. Биз ана шундай катта ташкилотнинг назарига тушдик. Ҳамма бизга ҳавас қиляпти. Ишларига омад тилайман!
Рашид Ҳолиқов - (Д.Қувоновнинг дўсти) Дўстим тўшакка михланиб қолган, 2-гуруҳ ногирони. 3 нафар фарзанди бор. Келин ҳам ҳеч қаерда ишлолмайди, унга ва кекса қайнотасига қарайди. Қўлдан келгунча ёрдам бериб турардик. Сизлар бошлаган иш жуда савобли. Қўшнисиникига тўйга келганлар бу саховатпешаликдан таъсирланиб, дуо қилишди. Яхши одамлар кўп. Дилшод тузалиб, оёққа турганида ўз уйини танимай қолса керак. Пойтахтдай жойдан келиб, ёрдам қўлини чўзаётганликлари учун миннатдорман. Дарҳақиқат, ўша куни қўшниникида тўй бўлаётган экан. Ўзбекнинг тўйи ўзингизга маълум. Бу машиналар карвонида кимлар ва мақсадлари нима деб, қизиқувчилар кўп бўлди. Тўйхонадан тошкентлик меҳмонларга деб тўйоши ҳам киритишди. Насибаси қўшилганлар паловхонтўрадан бир қошиқдан татиб кўрдилар. Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбирдан ҳамма ҳурсанд бўлди, десак муболаға эмас. Таъмирлаш ишларини мунтазам ёритиб борамиз.

Г.БЕРДИЁРОВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз Обод қишлоқ

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56