» » СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАР қадриятларимизни юксалтиради

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАР қадриятларимизни юксалтиради


Мамлакатимизда миллий ва диний қадриятларга бўлган эътибор тобора кучаймоқда. Жумладан, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил қилиш билан бошланган ишлар кўлами кенгайиб, жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашга қаратилган муҳим қадамлар салмоғи ошмоқда. Илмий-тарихий меросимизни ўрганишга тарғиб қиладиган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Мир Араб олий мадрасаси, Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси каби илм масканларининг ташкил қилиниши бунинг ёрқин далилидир.
Юртбошимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги "Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида янгича фикрлайдиган, эътиқодли кадрларни тайёрлаш ҳам кўзда тутилгани таҳсинга сазовордир. Шунингдек, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, Ислом динининг моҳиятини кенг ёритиш, шу йўлда фидойилик кўрсатиш, юртнинг бугуни ва эртаси ҳақида қайғуриш ҳар бир кишининг вазифаси эканлиги фармонда алоҳида уқтирилган.
Дарвоқе, Ўзбекистон Халқаро Ислом академиясини ташкил қилиш орқали диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилаяпти. Бу эса юртимизда Қуръон илмлари, ҳадис илми, фиқҳ, ақида, тасаввуф, Исломий иқтисодиёт ва молиявий масалалар, халқаро муносабатлар каби муҳим йўналишлар бўйича таълим олиш имкониятини беради. Яна бир муҳим қадам масжид мадрасалар қуриш, таъмирлаш, ободонлаштириш билан шуғулланадиган "Вақф" хайрия жамоат фондининг ташкил қилиниши бўлди.
Энди бу фонд масжид-мадрасалар, илмий марказлар, фаолиятини молиялаштириш, мутахассис ва толиби илмларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Маънавиятимизни юксалтириш, соҳада кўп йиллар хизмат қиладиган зиё аҳли, дин пешволари меҳнатларини рағбатлантириш мақсадида "Имом Бухорий" давлат мукофоти таъсис этилди.
Бу мукофотга лойиқ бўлган ҳар бир зиёли диний-миллий қадриятларимизни халққа етказишда ўз илм-тажрибаларини аямай юрт тинчлиги, ободлиги йўлида доим камарбаста бўлади.
Яратган бу хайрли ишларда ўзи ёру-мададкор бўлсин.
А.РАСУЛОВ,
"Бешнайман" жомеъ масжиди имом-хатиби.

скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56