» » АРЗОН ИШЧИ КУЧИ одамфурушлар "ўлжаси"

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

АРЗОН ИШЧИ КУЧИ одамфурушлар "ўлжаси"


Бугун кўпчилик одам савдосининг бутун инсониятга хавф солаётган глобал муаммо эканлигини яхши билади. Бу қулликнинг замонавий шакли бўлиб, XXI асрда ҳам авж олиб, ривожланиб, яшаб келмоқда.
Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, одам савдоси балосидан кўп ҳолларда ёш, ҳаёт тажрибаси кам, яхшини ёмондан ажрата олмаган, ишонувчанлик туйғуси кучли бўлган кишилар жабрдийда бўладилар. Ҳозирча бу жиноят тўридан ҳеч қайси давлат четда қолаётгани йўқ. Миллионлаб инсонлар зўравонлик билан фоҳишабозликка, қулликка, тиланчиликка бошқа ишларга мажбурланмоқда. Жабрланганларнинг 80 фоизини фоҳишаликка мажбурланаётган аёллар, арзон ишчи кучи сифатида баҳоланаётган ёш болалар ташкил қилади. Одам савдоси инсон шахсининг қадр қиммати ва қадриятига номуносиб, оила ва жамият фаровонлигига салбий таъсир ўтказувчи хавфли унсурдир. Одам савдосига қарши фақат бир давлат ёки минтақа мамлакатлари кураш олиб боргани билан мақсадга эришиб бўлмайди. Бу иллатга барҳам беришда кенг миқёсли ҳамкорлик талаб этилади. Халқаро экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, ҳар йили жаҳонда икки миллион етти юз минг киши одам савдоси қурбонига айланишар экан. Одам савдоси қурбони бўлиб қолмаслиги учун мутахассисларнинг бир қанча тавфсиялари мавжуд. Унга кўра, тасодифий таниш-нотаниш кимсаларнинг хорижда ишлаш, ўқиш ёки турмуш ўртоғи топиб, оила қуриш борасидаги шубҳали таклифларга чалғимаслиги, ҳужжатларини ҳеч кимга ишониб бермаслиги, ўзи бораётган давлатда Ўзбекистон элчихонаси ёки консуллиги манзили ва телефон рақамларини билиш ва доимий ёдда сақлаш зарур. Мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш масаласига давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилаётгани бу борадаги ютуқлар омили бўлмоқда. Айниқса, 2008 йилда 17 апрель куни Ўзбекистон Республикасида "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуннинг, шунингдек, ушбу мавзуга доир бир нечта қарорларнинг қабул қилиниши, мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш, шу иллатдан жабрланганларни ҳимоялашда муҳим босқич бўляпти.
Хулоса қилиб айтганда, бундай иллатга муросасиз бўлиш нафақат мутасадди идораларнинг, балки ҳар биримизнинг вазифамиздир.
Дилафруз МАМАТОВА,
туман иқтисодий суд ходими.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56