» » ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

ЯНГИЛИКЛАР

ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

Туркия давлати ҳамкорлигида Шароф Рашидов маҳалласи ҳудудида ташкил этиладиган масъулияти чекланган жамияти бир кунда 120 тонна ун ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Қоп тикадиган , ип йигирадиган, кепак халталаш цехлари ҳам мўлжалланган корхонада 72 та иш ўрни яратилади. Маълумотларга кўра, мазкур завод сентябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган.
***
Яқинда барча маҳаллалар қошида радио алоқалари ўрнатиш белгиланган. Ҳудуддаги янгиликлар, ютуқ ва камчиликлар радиоалоқа воситасида аҳолига етказиб турилади.
***
Жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида маҳаллаларнинг асосий кўчаларига 125 та кузатув камералари ўрнатишга буюртма берилди.
***
"Миллийбанк" туман филиалидан вилоят ихтисослаштирилган санъат-мактаб интернатига қадар бўлган йўлга шағал тош тўшаб, текисланди.
***
Галатут маҳалласилик Фурқат Шомуродов ўтган йили такрорий экиндан олган даромади ҳисобига томорқасидан 10 сотихча ерда иссиқхона барпо этишга киришди.
***
28-сонли ИДУМИ қошида фан ўқитувчиларининг билим ва малакаларини ошириш мақсадида ўқув курси ташкил қилинди.
***
Имом-хатиблар таълим муассасаларида ўз жонига қасд қилишнинг салбий оқи¬батлари хусусида ҳар куни маърузалар ўқишаяпти.
***
Маҳалла оқсоқоллари, профилактика инспекторлари кундалик ишларини барвақт таълим муассасаларидан бошлайдиган бўлишди. Натижада дарсларга кечикиб келган, машғулотларга пухта ҳозирлик кўрмаган устозлар уялиб қолишаяпти. Айрим мактаб раҳбарлари эса бундай иш тизимига қаршилик кўрсатган ҳолатлар ҳам бор.

Б.ШУКУРОВ.

скачать dle 11.3
Калит сўз Хабарлар

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56