» » ХАТЛАРДА ҲАЁТ НАФАСИ

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

ХАТЛАРДА ҲАЁТ НАФАСИ


"Баркамол авлод" болалар ижодий марказида дўппидўзлик, гиламдўзлик, юмшоқ ўйинчоқлар, ўймакорлик, дизайнерлик ва бошқа йўналишлар бўйича танлов ўтказилди. Танловда дўппидўзликдан Мухлиса Бўлтакова ҳамда гиламдўзликдан Мадина Ҳақназароваларнинг маҳорати юқори баҳоланди. Энди улар вилоятдаги ёш ҳунармандлар билан беллашади.
Инобат ФАЙЗИЕВА.
***
"Ёшлар боғи" ёнидан ўтаётиб мотамсаро она ҳайкали устида "селфига" тушаётган ёшларга кўзим тушди. Шаҳидлар хотирасининг рамзий ифодаси саналган муқаддас она тиззасига чиқиб ёки елкасига ўтириб расм тушиш бу гуноҳ эмасми?
Наҳотки маданиятсиз ёшларнинг бу қилиқлари ҳурматсизлик эканини билишмайди.
***
Беклар маҳалласида ўтган тўйда исрофгарчиликка йўл қўйилмади, ортиқча маблағ ҳам сарфланмади. Чақиринди ҳовлида 100 киши иштирокида ўтди. Тўйхонада кечки базмга 200 нафарга яқин меҳмон чақирилди. Келин-куёв учун машиналар 4 та бўлди. Намунали оилалардан бири бўлган Шуҳрат Йўлдошевлар хонадонидаги бу тўйдан бошқалар ҳам андоза олишса ажаб эмас.
Мухлиса БЎЛТАКОВА.
***
"Ёш китобхон" кўрик-танлови бошланғич синфлар ўртасида ўтказилди. Жажжи болажонлар ўқиган эртаклари мазмуни, яхшилик доимо ғалаба қилиши ҳақидаги тасаввурларини сўзлаб беришди. Энг кўп эртак ўқиган ва мазмун моҳиятини сўзлаб берган болажонлар рағбатлантирилди. Бу тадбирдан сўнг мактаб кутубхонаси гавжумлашгани сезилди.
Мавлуда СУВОНОВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз Хатлар

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56