» » ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИ ҲОДИСА бойлик ва имтиёзларни ноқонуний эгаллашдир

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИ ҲОДИСА бойлик ва имтиёзларни ноқонуний эгаллашдир


Ўзбекистон ўзи танлаган тараққиёт йўлидан дадил одимлаяпти. Шу билан бирга, нафақат Республикамиз балки ер юзидаги барча мамлакатлар тараққиётига салбий таъсир этаётган, ҳаммани ташвишга солаётган муаммолар мавжудки, улардан бири коррупциядир. Коррупция лотинча сўз бўлиб "порага сотилиш, айниш" деган маъноларни англатади. Яъни, коррупция - сиёсат ва давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий хавфли ҳодиса ҳисобланади. Коррупция ва порахўрлик давлатни ич-ичидан емириши, жаҳондаги баъзи давлатлар тажрибасидан яхши маълум.
Коррупция ва порахўрликни ҳеч иккиланмай "тараққиёт кушандаси" деб айтиш мумкин. Ҳатто Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ҳам бу иллатларни энг глобал муаммолардан бири сифатида эътироф этиб уларга қарши курашиш масалаларига жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Хусусан, БМТнинг 2003 йил 31 октябрда қабул қилинган "Коррупцияга қарши конвенция"си халқаро-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унинг лойиҳаси икки йил давомида 130 дан ортиқ давлат иштирокида муҳокама этилган эди.
Унда коррупцияга қарши халқаро ва миллий кураш амалиётини йўлга қўйиш ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари белгилаб берилган. Ўзбекистон ушбу конвенцияга 2008 йил 7 июлда қўшилган.
Ўзбекистонда мазкур иллатларнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаяпти. Давлат хизматчилари ва мансабдор шахсларнинг коррупция домига тушиб қолмасликларини таъминлаш, мақсадида ҳукуматимиз томонидан узоқ муддатли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг ижроси доимий назорат қилинаяпти. 2017 йилнинг 3 январида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиши тўғрисида"ги Қо¬нуни ҳам фикримизга ёрқин мисол бўла олади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексида нафақат пора олиш, балки пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун ҳам қатъий жавобгарлик белгиланган. Мамлакатимизда жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашишнинг барча ҳуқуқий асослари яратилган. Фақат бу жараёнда юртдошларимиздан ҳушёрлик ва масъулият талаб этилади, холос.
Шундагина мамлакатимиз бундан-да тараққий этиб, одамларимизнинг турмуши фаровонлашиб бораверади.
Одил АЛЛАЕВ,
жиноят ишлар бўйича туман судининг судъяси.
скачать dle 11.3
Калит сўз Коррупция

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56