» » "ХОТИРА - АБАДИЙ, ҚАДР - МУҚАДДАС" деб номланган тадбир

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

"ХОТИРА - АБАДИЙ, ҚАДР - МУҚАДДАС" деб номланган тадбир


Тарихда халқимиз сон-саноқсиз жангларни бошидан кечирган. Уларнинг ичида энг даҳшатлиси иккинчи жаҳон урушидир. Бу қирғинбаротда халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номуси, тинчлиги учун мардонавор жанг қилган қаҳрамонларини ҳеч қачон эсдан чиқармаймиз.
Мактабимизнинг ҳам "Хотира - абадий, қадр - муқаддас" деб номлаган тадбирида ҳам фронт ортида хизмат қилган фахрий отаху онахонлар, афғон урушида иштирок этган байналмилалчи жангчилар қатнашди. Тадбирни мактаб директори Х.Бўронова табрик сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг, қишлоқ имом-хатиби ўтганлар руҳи покларига бағишлаб қуръон тиловат қилди. Тадбирда нуронийлар даҳшатли урушнинг суронли кунлари ҳақида сўзлаб, ҳозирги тинч ва фаровон кунларга шукроналар айтишди. Ўқувчиларнинг тинчлик, ватан ҳақидаги куй-қўшиқлардан тузилган байрам дастури олдидан, шу билим даргоҳида таълим олган Ўзбекистон чемпиони Рўзибой Нарзуллаевга маъмуриятнинг эсдалик совғаси топширилди.
Тадбир охирида Қурилиш қишлоғида яшаб ўтган Ўрол бобо Бўронов ҳамда Шароф бобо Примовлар хотирасига бағишлаб турнир ўтказилди. Мактаб етакчиси Н.Тўхтаева ва жисмоний тарбия ўқитувчиси И.Қаршиевлар ташкиллаштирган турнирда иштирокчилар спортнинг миллий кураш, велопойга, футбол, гимнастика каби турлари бўйича ўзаро беллашди. ўолиблар "Фахрий ёрлиқ" ва бадиий китоблар билан тақдирланди.
Ш.ЯХШИЕВА,
71-мактаб тарих фани ўқитувчиси.
***
Наврўзтепа, Янги Уску, Катта Уску қишлоқлари, қолаверса, туман аҳолисининг кўпчилигига Улуғмурод Маҳмудов номи таниш. Ўқитувчиликдан туманнинг етук раҳбарлиги даражасигача вазифаларда ишлаган У.Маҳмудов яхши фазилатлари, одамийлиги, қўли очиқ инсонлиги билан ёдда қолган.
Хотира ва қадрлаш ойлиги доирасида 110-мактабда ўтказилган турнир олдидан уч қишлоқ оқсоқолининг қисқа ва мазмунли ҳаёт йўли ёдга олинди. Спортнинг 8 ту-ри бўйича ўтказилган мусобақа ғолиблари ҳомийлар ва У.Маҳмудовнинг фарзандлари томонидан рағбатлантирилди. Турнир якунида уч қишлоқ футболчилари биринчилик учун тўп суришди.
Нафиса УЛУҒМУРОД қизи.
скачать dle 11.3
Калит сўз Хотира

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56