» » ЎҚУВЧИЛАР ҚАЛБИДА ҳарбий хизматчи бўлиш ҳаваси уйғонди

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ЎҚУВЧИЛАР ҚАЛБИДА ҳарбий хизматчи бўлиш ҳаваси уйғонди



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги кичик мутахассисларни тайёрлаш марказидамиз. Ўқув биноларида ҳарбийча тартиб ва озодалик яққол сезилиб турибди. Дала ўқув шароитига мослаштирилган майдоннинг маълум бир ҳудудида кўргазмали ўқув-техника воситалари жойлаштирилган.
Ҳарбий хизматни ўташга доир кўргазмали воситалар акс эттирилган. Жумладан, артеллерия қурилмалари, турли ўқотар қуроллар, муҳандислик, оммавий қир¬ғин қуролларидан ҳимояланиш ва кузатув пунктлари, қўриқлаш, таъминот ва алоқа хизматлари, шунингдек, бошқа бир қатор йўналишлар бўйича ўқув нуқталари ташкил этилган. Бириктирилган офицерлар иштирокчиларга мавзу юзасидан тушунчалар беришмоқда. Шу пайт марказ ўқув жараёнига экскурсияга чиққан 1-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчилари кириб боришди. Мактабнинг "Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик" фани ўқитувчиси Шокир Рўзиқулов раҳбарлигидаги келажагимиз давомчиларига марказнинг масъул офицери, подполковник Қосимов ҳамроҳлик қилди.
Ўқувчилар экскурсияси машғулот қатнашчиларига ўзгача кайфият, ёшликка хос беғуборлик бағишлади, десам хато қилмайман. Ўқувчиларнинг амалий машғулотларга қизиқувчанлиги, самимий мулоқот ватан ҳимоячиларига ўз болалик ва ўсмирлик даврларини эслатган бўлса ажабмас. Бир пайтлар улар каби шарафли касбга қизиқиб, ҳарбий техникалар ва қурол-яроқларга ҳайрат билан қараганликлари ёдига тушган катта ёшдаги ҳарбий хизматчилар беихтиёр жилмайиб қуйишарди. Ўқувчиларга эса бу ердаги ҳамма нарса қизиқ, кўпчилиги тезроқ улғайиб, ватан ҳимоячилари сафидан жой олишга ҳавас қилаётганини чақнаб турган кўзларидан, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг қурол-аслаҳа ва анжомларига қизиқиш билан қарашларидан англаб олиш қийин эмас. Болалар қурол аслаҳаларни ушлаб, тақиб, ундан мўлжалга олиб кўришар, ҳарбий техникалар ҳақида маълумотлар олиш учун савол-жавоблар қилишарди. Мактабда назарий ҳолда ўрганган АК-74 автоматини тўлиқсиз бўлаклаш ва йиғиш бўйича амалий машғулот ўтказилганлиги ёшларни қувонтирди.
- Экскурсиядан жуда катта завқ олдим, - дейди Бекзод Рўзибоев. - Менга ҳарбий хизматчиларнинг тактик ҳаракатларни амалга ошириши намунаси ёқди. Уларнинг ҳаракатларини кўриб, дилимда келажакда ҳарбий хизматчи бўлиш ҳаваси уйғонди.
Ўқувчиларга бу экскурсия жа¬раёнида олиб борилган амалий маш-ғулотлар мактабда ўқитилаётган "Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик" фанидан олган билимларини янада чуқур билим олишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Воҳидбой РЎЗИҚУЛОВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56