» » ЁШЛАР ИТТИФОҚИ туман кенгашининг ҳисобот йиғилиши

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ЁШЛАР ИТТИФОҚИ туман кенгашининг ҳисобот йиғилиши


Шу йил 11 май куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят кенгаши раиси ўринбосари Анвар Нурмуродов, туман ҳокими ўринбосарлари Амир Муҳиддинов, Зиёда Эшмуродова, ИИБ бошлиғининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Азимовлар иштирок этишди. Йиғилишда даставвал туман кенгаши раиси Воҳид Жўрақулов ўтган бир йилда амалга оширилган ишлар юзасидан маъруза қилди.
- Тумандаги 50000 нафардан ортиқ ёшлар Ўзбекстон ёшлар иттифоқига бирлашган. 124 та умумтаълим мактаби, 14 та касб-ҳунар коллежида ва 48 та корхона, ташкилотларда бошланғич ташкилот етакчилари фаолият кўрсатмоқда. Кенгашимиз ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни маънавий етук ва жисмонан соғлом, баркамол авлод бўлиб вояга етиши борасида кўзга кўринарли ишларни амалга оширмоқда. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2017 йил декабрь ойида имзоланган меморандумга асосан, билиб-билмасдан жиноят содир этган Қўқони ва Галатут маҳаллаларида яшовчи 2 нафар ёшлар кенгаш кафиллигида суд залидан озод қилинди. Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадидаги Шаҳзод Бободўстовга 15 миллион сўм, иссиқхона ташкил этиш учун Сардо Шукруллаевга 17 миллион сўм кредит олишларида кўмаклашиб, тадбиркор ёшларни қўллаб-қувватлаяпмиз. Ўқувчи-ёшларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ўргатиб бориш мақсадида мактаб ҳамда касб-ҳунар коллежларида "Бизнес клуб" фаолияти йўлга қўйилди. "Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ҳафталиги" доирасида маҳаллаларда меҳнат ва тўгараклар ярмаркасини ўтказиш ташкиллаштирилди. Ярмаркада 7 нафар ёшлар муқим иш ўрнига эга бўлишди. Бундан ташқари, якка тартибда таълим олаётган ёшларнинг руҳиятини кўтариш учун 8 нафар болалар ҳолидан хабар олинди, - деди В.Жўрақулов ўз маърузасида.
Шундан сўнг, сўз олган ҳоким ўринбосарлари ҳамда вилоят кенгашидан ташриф буюрган А.Нурмуродов Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашининг амалга оширган ишлари хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Ҳисобот йиғилиши охирида ташкилот фаолиятини янада такомиллаштиришга доир таклифлар билдирилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳисобот Қурултойига иштирок этувчи фаол ёшлар рўйхати тасдиқлаб олинди.
Гулпошша ЭШҚОБИЛОВА.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56