» » АҲОЛИ ЕР УЧАСТКАСИНИНГ ОРТИҚЧАСИ заҳирага олинадими?

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

АҲОЛИ ЕР УЧАСТКАСИНИНГ ОРТИҚЧАСИ заҳирага олинадими?


- Бугунги кун шароитидан келиб чиқиб аҳолига умрбод мерос қолдириш ҳуқуқи билан яшаш ва томорқадан фойдаланиш учун 4-6 сотихдан ер участкалари давлат томонидан аукцион орқали бериляпти. Деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланувчиларга, эса, имтиёзлар бор. Мақсад битта, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, бандлигини таъминлаш, ички бозорни маҳсулотлар билан бойитиш ҳамда экспорт қилиш орқали даромадга эга бўлиш. Президентимизнинг бу борадаги тизимни навбатма-навбат тартибга солишдаги Фармон ва Қарорлари дастуриамал бўлаяпти. Жорий йил 20 апрелдаги Президентимизнинг "Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқу¬қини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида"ги Фармони юқоридаги саволларнинг жавобига ечим бўлади. 2016-2017 йиллар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилди.
Паст Дарғом туманида жами 68157 та кўчмас мулк объектлари борлиги, шундан, 52100 та кўчмас мулк объектлари жисмоний шахслар томонидан узоқ йиллардан бери ҳеч қандай ҳужжатларсиз фойдаланиб келаётгани аниқланди. Уй-жойга эга бўлиш ва қуришда фуқаролар кўп йиллар давомида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида якка тартибда уй-жойларни ноқонуний барпо этишган. Фармонга кўра, жисмоний шахслар ўзига тегишли бўл¬маган ер участкасида қурган турар жой учун мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилади. Лекин иморат қурилган ер участкасига маълум шартлар асосида белгиланган тартибда мулк ҳуқуқи берилади. Бунинг учун ҳудудларда кадастр идораси, экология ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакилларидан иборат махсус комиссияга мурожаат қилиш лозим. Комиссия жойига чиқиб фуқароларнинг мурожаатларини ўрганади ва ўз таклифини туман ҳокимига тақдим этади. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишда уй қурилган ер участкасига (участканинг бир қисмига) қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилиб, ортиқча қисми жаримага тортилмай ҳокимликнинг захира ер ҳисобига қайтариб олинади.
Фармон талабларидан келиб чиқиб, мулк ҳуқуқини қўлга киритиш учун бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилинди. Акция 2019 йил 1 майига қадар давом этади.
Мулк ҳуқуқини эътироф этиш ва кадастр ҳужжатларини бериш учун 2 та шарт қўйилади:
- ер участкаси (участканинг бир қисми) қонун ҳужжатларига мувофиқ ажратилиши мумкин бўлмаган ер майдонида жойлашмаган бўлса;
- шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари, шунингдек, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса.
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга эгалик ҳуқуқини эътироф этишда республикамизда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробари миқдорида тўлов ундирилади. Турар жойларга бажарилган хизматлар учун қурилган иморатларнинг фойдали майдонининг ҳар бир квадратига энг кам иш ҳақининг 1 фоизи 25 баробарга кўпайтирилиб ҳисобланади. Тўловлар пластик карточка, нақд пул ва пул кўчириш йўллари билан амалга оширилади.

Отабек ЭРГАШЕВ.

скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56