» » ҚАЙСИ МИЛЛАТ ВАКИЛИНИНГ ТЎЙИ?

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

ҚАЙСИ МИЛЛАТ ВАКИЛИНИНГ ТЎЙИ?


Ҳашаматли тўйхона. Меҳмонлар гавжумгина. Базм авжида.
Деярли ҳамма "Ҳай Лайли, лайли, лайли, лайли…"га "эшиляпти". Бироз ўтиб, иштирокчилар "Лезгинка", кейин эса бошқа - араб, турк, ҳинд, уйғур, тожик халқлари қўшиқ ва мусиқаларига берилиб хиром айлашди.
Мусиқа шовқини бир муддат тиниб, даврага (бўлажак) қайнота-қайнона кириб келди. Улар келин-куёв ўтирган саҳнага чиқишиб, машина калитини тантана билан топширишди.
Чаққонгина хизматчи абжирлик билан тўртта фужерни лиммо-лим қилди. Тўртовлон мингдан ортиқ меҳмонлар кўз ўнггида "намуна" кўрсатишди. Кейин эса меҳмонлар "ҳурмати"ни бажо келтиришди-қадахлар бўшатилди.
Шу пайт киноларда кўп эшитадиганим, таниш мусиқа эшитилди. Мен нодон, шу оҳанг номини ҳам билмас эканман-а. Одатда кимгадир, нимадир топширилаётганда янграйди-ку… Ҳа ўша-да! Бирдан свет ўчди. Сўнг, "ола-бўла" нур остида келин-куёв пайдо бўлди. Бир-бирига ёпишган жуфтликни ўраб олган йигит-қизларнинг беўхшов қичқириғидан тўйхона "ёрилиш" даражасига келди-ёв.
Айтиш эсимдан чиқай дебди, тўй охирларида "соф" ўзбекча қўшиқ ҳам янгради - "Бойлама". Негадир олдин эътибор қилмаган эканман, қўшиқ мусиқасидан арман миллати вакиллари ҳам кўчирма олишган экан. Қайси элнинг тўйи эканлигини эслатадиган яна бир нарса бор: дастурхондаги таомлар. Афсуски, уларнинг номини санашда чалғиб кетасиз. Салатлардан айримларининг номи Фарангистан, таомлар Уйғуристон, ичимликлар эса кавказу Россия номларига уйқаш.
Хуллас, сизга ҳам иш қолсин: бош қотириб кўринг-чи, мен қайси миллат тўйида қатнашган эканман?

Барно ПЎЛАТОВА.

скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56