» » САЙЛОВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ

САЙЛОВЧИЛАР ҲУЗУРИДА


13-Амир Темур сайлов округидан туман кенгаши депутати Нарзулла Қувондиқов Катта Найман маҳалласи аҳли билан учрашди. Юзма-юз мулоқотда фуқаролар томонидан бир қатор муаммолар кўтарилди. Жумладан, Иттифоқ қишлоғидаги юқори кучланишли электр токи ўтган симёғочларнинг яроқсизлиги, маҳалланинг асосий кўчаси таъмирталаблиги, тоза ичимлик сувига эҳтиёж, ҳудуддаги боғчанинг аҳволи ва бошқа масалалар ўртага ташланди.
Йиғилишда сўзга чиққан Ўз ХДП туман кенгаши раиси Ҳ.Шарипов, тиббиёт бирлашмаси шифокори О.Худоёназаров ҳамда депутат Н.Қувондиқовлар тегишли мутасаддиларнинг муаммолар ечими юзасидан режа ва амалий ишларидан аҳолини хабардор қилишларини таъкидлашди.

Ўз мухбиримиз.
скачать dle 11.3
Калит сўз Ўз ХДП

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56