» » "ОБОД ҚИШЛОҚ" ДАСТУРИГА КИРИТИЛГАН ОБЪЕКТЛАРДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

"ОБОД ҚИШЛОҚ" ДАСТУРИГА КИРИТИЛГАН ОБЪЕКТЛАРДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?


Қўшқудуқ МФЙ бўйича
Ҳудуддаги 83-мактаб биносида 3 миллиард 700 миллион сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилади.
Лойиҳа қиймати 2 миллиард 800 миллион сўмлик 150 ўринли боғча қурилади.
Тадбиркорлар томонидан 4 та автобекат, ҳаммом, сартарошхона, 1,5 километр пиёдалар йўлаклари қурилиши режалаштирилган. Маиший хизмат шохобчалар ишга туширилиши ҳисобига 50 та қўшимча иш ўринлари яратилади.
Республика йўл жамғармаси ва маҳаллий бюджет ҳисобидан 7 километр ички ва хўжаликлараро йўл таъмирланади.
"Тоза ичимлик суви" жамғармасининг 1 миллиард 460 миллион сўм маблағи эвазига 2 та сув иншооти реконструкция қилинади, 2 та янги сув иншооти қурилади.
Аҳолининг таъминланмаган қисми учун 390 та суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилади.
"Ўзбекэнерго" АЖнинг 1 миллиард 89 миллион сўм маблағи ҳисобига 2 та ТП қурилади. 23,2 километр электр узатиш тармоқлари тортилади.
15 та уйнинг том қисми ҳомийлар кўмагида шиферланади. Яна 241 та уй-жойлар ҳомийлар ва маҳаллий бюджет ҳисобидан таъмирланади. Кам таъминланган 14 та оиланинг уйлари таъмирланиши учун 800 миллион сўм ҳомийлар маблағи сарфланиши кўзда тутилмоқда.
2 километр коллекторлар қурилиб зовурлар тозаланади.

Пахтакор МФЙ бўйича
Ҳудуддаги 104-мактаб биносида 1 миллиард 200 миллион сўмлик капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Мавжуд боғча биносида 1 миллиард 500 миллион сўмлик реконструкция ишлари бажарилади.
Тадбиркорлар томонидан 2 та автобекат, ҳаммом, сартарошхона, 1 километр пиёдалар йўлаклари қурилиши ҳамда 20 та кўча чироқлари ўрнатилиши режалаштирилган.
Республика йўл жамғармаси ва маҳаллий бюджет ҳисобидан 7 километр ички ва хўжаликлараро йўл таъмирланади.
"Тоза ичимлик суви" жамғармасининг 1 миллиард 650 миллион сўм маблағи эвазига 3 та сув иншооти реконструкция қилинади, 2 та янги сув иншооти қурилади.
Аҳолининг таъминланмаган қисми учун 300 та суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилади.
"Ўзбекэнерго" АЖнинг 97 миллион сўм маблағи ҳисобига 2 та ТП қурилади. 1,5 километр электр узатиш тармоқлари тортилади.
8 та уйнинг том қисми ҳомийлар кўмагида шиферланади. Яна 211 та уй-жойлар ҳомийлар ва маҳаллий бюджет ҳисобидан таъмирланади. Кам таъминланган 18 та оиланинг уйлари ҳомийлар ҳисобидан таъмирланади.
350 миллион сўм маблағ ҳисобига маҳалла маркази ташкил этиш режалаштирилган.
Ҳозирда Қушқудуқ ва Пахтакор маҳаллалари тўлиқ хатловдан ўтказилиб давлат кадастри ягона тизимига киритилган. 200 дан ортиқ кўп йиллардан буён ҳужжатларсиз иморат қуриб яшаб келаётган фуқароларга кадастр йиғма жилдлари шакллантирилиб давлат рўйхатига олинди.
Ишчи гуруҳ томонидан уй-жойларни шаҳарсозлик талабларига биноан фасад, том ва деворларни қуриш, мавжуд қабристонларни ободонлаштириш ва таъмирлаш, томорқадан самарали фойдаланишни йўлга қўйишга қаратилган тар¬ғибот ишлари олиб борилмоқда.
Қ.ЗИЁТОВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз Обод қишлоқ

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56