» » ШАРВАТ ОПА чеварларни ўқитади

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ШАРВАТ ОПА чеварларни ўқитади


Шу йил 3 май куни ҳокимлик, прокуратура, ИИБ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Бандликка кўмаклашиш маркази ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида банд бўлмаган аҳолини, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини иш билан таъминлаш ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига кўмаклашиш мақсадида "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ўтказилди. Ёшлар иттифоқи марказида ташкил этилган меҳнат бозорида туманда фаолият олиб бораётган 92 та давлат ташкилотлари, хусусий корхоналар 147 та бўш ва захирадаги иш ўринлари ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотлари намуналари билан иштирок этишди.
- Ярмаркада 600 нафарга яқин фуқаролар қатнашди, - деди Бандликка кўмаклашиш маркази директори А.Шоназаров. - 114 нафар хотин-қизлар, 259 нафар касб-ҳунар коллежи битирувчилари ҳамда муддатли ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган, меҳнат мигрантлари, қамоқ жазосини ўтаб келган фуқаролар таклиф этилган иш ўринлари билан танишдилар. Бу ерда коллеж битирувчиларига бизнес бошлашлари учун таклиф этиладиган мини технологиялар, жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича шартномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида тижорат банкларидан микрокредитлар ажратилиши бўйича шароитлар яратилди.
Меҳнат ярмаркасида 74 нафар фуқаролар доимий ишга жойлашиш учун йўлланмага эга бўлишди. Муқим иш ўрнига эга бўлганларнинг 48 нафарини ёшлар, 4 нафари ҳарбий хизматдан захирага бўшатилганлар, 9 нафари меҳнат мигрантлари, 1 нафар қамоқ жазосини ўтаб қайтган фуқаролардир.
- Тайёр маҳсулотлар кўргазмаси билан иштирок этганлигимиз қўл келди, - деди "Дарғом санам чеварлари" оилавий корхонаси раҳбари Шарват Шодмонова. - Буюртмалар кўп. Тикувчиларимизнинг камлиги сабаб буюртмаларни ўз вақтида тайёрлаш имконияти кам эди. Бежирим либослар яратиш эса маълум малака талаб этади. Ана шу муаммо бугунги ярмаркада ечимини топди. Шомбулоқ маҳалласида корхонанинг фи¬лиалини очадиган бўлдик. У ерда 10 нафар хотин-қиз буюртмаларимизни ўз вақтида тайёрлаш билан доимий машғул бўлишади. Улар маълум муддат мураббийдан малака олгач, 550 минг сўмдан меҳнат ҳақи тўланади. Буюртмалар асосида ўз уйларида ҳам ишлаш имконияти яратиб берилади. Белгиланган маошнинг 50 фоизини бандликка кўмаклашиш маркази молиялаштирадиган бўлди. Миллийлигимизни ифода этувчи либослар ҳамма жойда харидоргир. Фарғона вилоятидан келтирилаётган турфа хил матолардан бежирим либослар тайёрлаймиз. Бундан ташқари тўшак ва ёстиқлар учун жилд тайёрлаб бериш бўйича 300 миллион сўмлик россиялик ҳамкорлар билан шартномалар имзоланган.

Б.ШУКУРОВ.


скачать dle 11.3
Калит сўз Тадбиркор

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56