» » ТЕМИРХЎЖАДА ТЎЙ БЎЛДИ

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ТЕМИРХЎЖАДА ТЎЙ БЎЛДИ


Ҳар куни ўнлаб тўйда иштирок этадиганларни сарлавҳа ажаблантириши табиий. Бу тўйга нега алоҳида урғу берилаётганини Темирхўжа маҳалласи раиси Саломат Худоёрованинг гапларидан илғайсиз:
- Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қишлоқ фахрийларига эътибор қаратишни кўнгилга туккандик. Оқсоқолларнинг жўяли яна бир фикри билан уч оиланинг битта тўйи меҳмони бўлишди. Ҳудудда кам таъминланган оилалар рўйхатидаги 3 хонадоннинг 4 нафар фарзанди хатна тадбири ҳам нуронийлар иштирокида ўтди. Қишлоқ тадбиркорлари, фермерлар, ўзига тўқ оилалар савобли бу тадбирга бош қўшишди. Тўй болалар Умиджон, Қувончбек, Элбек, Темурбекларнинг қувончига бутун маҳалла аҳли шерик, десак янглишмаймиз. 50 нафар қишлоқдошлар ҳомийлигида ҳам кекса отахону онахонлар қалблари шодланди, ҳам 4 оиланинг бир тўйи барчага татиди.
- Меҳрлар бирлашган, эзгулик ҳосиласи бўлган тўйда барча тилаклар совғалардан шодланган шу болажонлар шаънига айтилди, - деди авғон уруши иштирокчиси Рустам Туркманов. - Муҳими бу тўй спиртли ичимликларсиз, ихчам, мактаб ўқувчиларнинг бадиий ва кўргазмали чиқишлари билан файзли бўлди. Турли маросимларда борини тўкиб-сочадиган, исрофгарчиликлар билан ўтказиладиган кўплаб қишлоқдошларимиз намуна олишса арзийди бу тўйдан.
Тўй - дийдорлашув, орзулар ижобати, кўпнинг дуоси олинадиган маросим. Ҳомийларни, ушбу тўй соҳибларини, маҳалла фаолларини тўй қатнашчилари дуо қилишди.

О.ЭРГАШЕВ.

скачать dle 11.3
Калит сўз Тўй

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56