» » БРЕСТ ҚАЛЪАСИ ҚАҲРАМОНЛАРИДАН БИРИ

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

БРЕСТ ҚАЛЪАСИ ҚАҲРАМОНЛАРИДАН БИРИ


"… Ҳамма ёқ ўт-олов ва қора дуд ичида қолган эди... Орадан кўп вақт ўтмай узоқдан душман машиналари кўриниб қолди. Машиналар колоннаси бирдан тўхтади. Шу он биз уларга қарата қаттиқ ўт очдик. Душманнинг ўқ-дори ортилган машиналари олов ичида қолди, гитлерчилардан эса бир неча юз киши ҳалок бўлди. Аммо душман, талофат кўришига қарамай, чумолидай ёпирилиб келаверди..."
Мустақиллик маҳалласида яшаган марҳум Аҳмад Ғофуровнинг ҳикоясидан келтирилган бу парча ёзувчи Адҳам Раҳматнинг 1966 йилда ёзилган "Брест лав¬ҳалари" китобидан келтирилди. Иккинчи жаҳон урушининг илк кунидаёқ ўзбекистонлик жангчиларнинг кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақидаги битикларни ҳаёжонсиз ўқиб бўлмайди. Бошқа миллат вакилларининг ҳам уруш йилларидаги хотираларида албатта, ўзбек йигитларининг мардонавор ҳаракатлари ҳақида айтиб ўтилган.
Шундай инсонлардан бири Аҳмад Ғофуров фашистларнинг биринчи босқинидаёқ 1941 йил июнь ойида қўлига қурол олган. Брест қалъасининг турли миллат жангчиларидан иборат қаҳрамон ҳимоячилари гитлерчилар қўшинига қарши бир ойдан кўпроқ кураш олиб борди. Қалъа ер билан яксон қилингандан кейингина фашистлар унинг харобаларига кира олдилар. Аммо гарнизонда қўлига қурол ушлашга лаёқати бўл¬ган бирорта ҳам тирик жон қолмаган эди.
Аҳмад Ғофуров Брест қалъаси ҳимоясида фашистлар босқинига қарши ҳимояланиши, мардонавор жанглари ҳи¬собига взвод командири қилиб тайинланди.
Уруш тугагунига қадар артиллерия дивизионида хизмат қилди. 1945 йил Иккинчи жаҳон уруши якунига етгандан кейин Аҳмад Ғофуров ўз она Ватанига қайтиб 30 йил ўқитувчи бўлиб ишлади. Маҳалладаги ёш авлодни ватанпарвар, интизомли қилиб тарбиялашда у кишининг хизматлари катта бўлди.
- Гарчи у киши орамизда энди бўлмаса-да, юзлаб шогирдлари доимо эслашади. Мен эса "Брест"да қаҳрамон бўлган шундай инсон фарзанди эканлигимдан фахрланаман, - деди А.Ғофуровнинг қизи Бувинор Ғаффорова.
О.ЭРГАШЕВ.

скачать dle 11.3
Калит сўз Уруш

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56