» » ХАБАРЛАР

ЯНГИЛИКЛАР

ХАБАРЛАР


1941-1945 йиллар 70 минг нафардан ортиқ пастдарғомлик йигитлар урушда қатнашган.
***
1942 йил 23 февралида жанг бўлаётган ҳудудлардан келтирилган 100 нафар болаларга пастдарғомликлар иссиқ бағриларидан жой берган.
***
1942 йил март ойида Ўзбекистон делегацияси таркибида пастдарғомликлар ҳам ғарбий фронт жанглари ҳузурида бўлишган.
***
1942 йилдан танк ва самолётлар ишлаб чиқарилиши учун Паст Дарғомнинг ҳар хўжалигидан 10-15 минг сўмдан пул, уруш бораётган ҳудудлардан кўчириб келинганлар учун қуруқ мева, кийим-кечаклар ажратиб турилган.
***
Сув танқислиги сезилаётган жорий йилда қишлоқ хўжалик экинлари парвариши алоҳида эътибор талаб этади. Шу мақсадда туманнинг 4 ҳудудида 4 сектор вакиллари, мутахассислар иштирокида семинар ташкил этилди. Унда барча майдонларда ниҳолни тўлиқ ундириб олиш, бошқа агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказилиши учун "Механизаторлар уйи"да шарт-шароитлар яратиш, иш ҳақлари билан таъминлаш юзасидан тавсиялар берилди.
***
Туман марказий шифохонаси ҳудудидан 100 ўринга мўлжалланган 3 қаватли терапия корпуси барпо этиляпти.
***
"Агробанк" АТБ туман филиаллари томонидан фермер хўжаликларида ҳисоб-китоб ишларини доимий икки томонлама назорат қилиш учун раисларга замонавий телефонлар берилмоқда.
***
Уску маҳалласининг Янги йўл қишлоғида тадбиркор Аброр Элмуродов томонидан замонавий боғча қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда.
***
"Ҳосилот-Қарши йўл" йўналишида катта тезликда ҳаракатланаётган машина 6-синф ўқувчисини уриб юборган. Оқибатда бола оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Маълумотларга кўра, йўл таъмирлангач ҳеч қандай йўл ҳаракати белгилари ўрнатилмаган. Йўл текислиги ҳайдовчиларга тезликни ошириш имконини бермоқда. Юқоридаги фалокатнинг сабабларидан бири шу.
***
ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗО
калитлари бепул

2018 йил 1 июлигача Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Янги технологиялар илмий-ахборот маркази" ДУКнинг электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари туман Давлат хизматлари маркази томонидан бепул берилади.

Ўз мухбиримиз.

скачать dle 11.3
Калит сўз Хабарлар

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56