» » МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ТАҚИҚЛАНАДИ

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ТАҚИҚЛАНАДИ

Шу йил 2 май куни 32-болалар мусиқа ва санъат мактабининг фаоллар залида таълим тизими ходимларини қўшимча ишларга жалб қилишнинг олдини олишда касаба уюшма ташкилотларининг вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда вилоят таълим тизимидаги 16 та шаҳар, туман касаба уюшмалари кенгашлари раислари ҳамда ҳудуддаги 124 та мактаб директорлари иштирок этишди. Йиғилиш аввалида мактаб раҳбарларига мазкур масалага доир салбий ёки ижобий ҳолатларни аноним тарзда акс эттирадиган анкета бланкалари тарқатилди.
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раисининг ўринбосари Жамил Яратов, вилоят бўйича масъул ташкилотчиси И.Раҳимовлар тизим ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қарорлар ва чора-тадбирлар ижросини таъминлаш зарурати ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Касаба уюшма аъзоларини мажбурий меҳнатга жалб этишга қарши қатъий чоралар кўриш, бунда меҳнат инспекторлари, суд, прокуратура органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги уқтирилди. Мажбурий тартибда коммунал тўловлар учун иш ҳақидан ушлаб қолиш, мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳоллари юзасидан федерациянинг 200-10-92 ҳамда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг (037) 256-70-32 ишонч телефонларига мурожаат қилиш орқали айни шу масала ечими дарҳол ҳал этилиши айтиб ўтилди.

Мавжуда ҚОСИМОВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56