» » ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТ "Ёшлар боғи"да ўтказилди

ЯНГИЛИКЛАР / СПОРТ

ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТ "Ёшлар боғи"да ўтказилди


Болалар, ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида "Комбат Айкидо"нинг "Ful kontakt-A" йўналиши бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати Жума шаҳрининг "Ёшлар боғи"да ўтказилди. 3 кун давом этган мусобақада вилоятлар ҳамда Қозоғистон давлати вакилларидан иборат 300 нафардан зиёд спортчилар куч синашишди.
- Шу йилнинг июль ойида Бухоро вилоятида бўлиб ўтиши режалаштирилган халқ¬аро турнирга энг кучлиларини саралаш мусобақаси бўлди, - деди бош ҳакам Иноят Раджабов. - Чемпионатда Тошкент ва Самарқанд вилоятларининг спортчилари умумжамоа ҳисобида юқори натижаларни қўлга киритди. Муросасиз курашларнинг финал босқичигача етиб келган 150 нафардан ортиқ спортчилар олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди. Чекка ҳудуд ёшларини спортга қизиқтириш мақсадида мана шундай нуфузли мусобақалар эндиликда туманларда ташкил этилаяпти. Ўйлаймизки, қизиқарли беллашувлар гувоҳи бўлган юзлаб иқтидорли ёшларга бугунги мусобақа юқори ареналарга чиқишларида пиллапоя бўлади.
О.ЭРГАШЕВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56