» » ОТАЛАР ЖАСОРАТИ ИБРАТ МАКТАБИ

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ОТАЛАР ЖАСОРАТИ ИБРАТ МАКТАБИ


Қаҳрамонлик, мардлик, жасорат ҳеч қачон қалблардан ўчмайди. Шу йил 7 май куни Иккинчи жаҳон уруши, фронт орти фахрийлари, авғон урушида қатнашганлар, ташкилот ва корхоналар вакиллари, ёшлар Жума шаҳри марказидаги Мотамсаро она ҳайкали қаршисига йиғилишди. Тинчлик, фаровон ҳаётга етказганига шукрона айтиб умумхалқ байрами 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бир-бирларини қутлаётганлар осуда кунлар учун шаҳид бўлган инсонлар хотирасига эҳтиром юзасидан сукут сақлашди. Машъум урушни лаънатлаб, дилбанди йўлига кўз тиккан рамзий она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилгач қуръон тиловат қилинди.
"Бахт" маънавий-маърифий тадбирлар масканида мўътабар отахону-онажонларни туман ҳокими С.Эргашев шодиёна кун билан самимий табриклади. Байрам муносабати билан Президентимизнинг ҳар бир уруш иштирокчисига йўллаган табрик мактуби ўқиб эшиттирилди. 
- Юртбошимизга минг раҳмат, - деди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ислом бобо Неъматов. - Бизларга эътибор ва эҳтиром кўрсатилаётганидан бошимиз осмонда. Деярли ҳар куни раҳбарлар, корхона ва ташкилот вакиллари ҳолимиздан хабар олиб туришибди. 5 миллион сўмдан пул, Президентимизнинг байрам совғаси сифатида берган тилла соати тантанали равишда топширилди. Осмонимиз доимо бугунги кундагидек мусоффо бўлсин.
Тадбир давомида фронт саҳнаси қатнашчилар кўз олдида намоён бўлди. Ҳозирги кунга қадар қалбларни жумбушга келтирадиган уруш йиллари куй-қўшиқлари янгради. Туман маданият уйи, болалар ва ўсмирлар санъат мактаблари хонандалари ижросида дилтортар ашулалар, жозибали рақслар барчани хушнуд этди.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз 9-май

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56