» » СИЗ ДУЧ КЕЛГАН ВОҚЕАЛАР

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

СИЗ ДУЧ КЕЛГАН ВОҚЕАЛАР

Наҳор ошидан чиққан меҳмон нолияпти:
- Тўйми шу? Элга наҳор оши тортибсан, 2-3 та шишадан қўй, номард. Садақа бераяпсанми?
Эртаси куни ўша киши яна бировнинг наҳор тадбиридан қайтаяпти:
- Бўлар экан-ку. Оши ланжроғу "закуска"си мўл. Ҳар столга "Смерть" ароғидан ортиғи билан қўйган. Отасига раҳмат…
***
- Йўл бўлсин оғайни?
- Дорихонага.
- Тинчликми? Тобинг йўқ шекилли.
- Тирикчиликда. Уйга улфатлар келиб қолишди. "Тоза"сидан олиб, озроқ сув қўшсак, ҳам ўткир бўлади, ҳам арзон…
***
- Бугун бир қўшмачини фош этамиз, - деди профилактика инспектори маҳалла раисига.
- Ҳудудда ундай кимса йўқ-ку. Қайси уйда, ким экан?
- Огоҳлантириб қўйманг яна. Яхшиси уни ушлаганимиздан сўнг биласиз.
- Ҳой галварс, биргаликда жиноятни олдини олишимиз керак. Сен билган қўшмачини огоҳлантирсак, изза қилсак, қайта бундай номаъқул ишга бош қўшмайдику…
***
- 4-5 кишини зудлик билан истироҳат боғига жўнатинг. Меҳнат ярмаркаси ўтказилаяпти. Юқоридан "катта"лар бўлади. Одам гавжум бўлиши керак.
Бу "топшириқ"дан маҳалла оқсоқолининг боши қотди. "Мақсад ишсизлар бандлигини таъминлашми ё "катта"ларга яхши кўриниш. Ярмарка ўтказилишидан 5-10 кун олдин аҳоли хабардор қилинганида, сунъий "гавжум"ликка ҳам ҳожат бўлмасди".
- Начора, ҳой қизим, коллежга хабар бер. 5-6 нафар ўқувчини истироҳат боғига жўнатсин. Рўйхатдан ўтишда маҳалламиз номидан борганларини ёздиришсин-а…
***
Ўқитувчилар хонасига сабоқдош ўртоғи билан кирган директор меҳмонни таништирди:
- Бу киши халқ таълими вазирлигидан ҳар бирингиз билан алоҳида суҳбатлашиш учун келган.
Меҳмон ўқитувчиларнинг дарс ишланмаларини кўздан кечирди. Турли саволлар берди. Лекин қовоқи "очилмади". Директор у кишини кузатаётиб яна ўқитувчиларни йиғди.
- Неча марта айтдим. Дарсларга ижодий ёндашиш керак. Бугун аниқланган кимчиликлар юқорига чиқиб кетмасин. Дарров пул йиғинглар. Ҳозирча, ўзимда борини бериб жўнатаман.
- Бу одам ҳозир пенсияда-ку. Олдин бирга ишлаганмиз, - эътироз билдирди бошқа вилоятда ишлаб яқинда жамоага қўшилган кекса муаллим…
ОТАШ.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56