» » "ЯХШИ ОТГА БИР ҚАМЧИ…"

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

"ЯХШИ ОТГА БИР ҚАМЧИ…"

Мақолнинг маъно-мазмунини англамаган тўқбойлик Илҳом Жумаев (исм-фамилияси ўзгартирилган) иккинчи бор суднинг қора курсисига ўтирди. Унга туман судининг 2016 йил 15 апрелдаги ҳукмига кўра, 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш иши жазосига тайинланган. Олий Мажлис Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги амнистия тўғрисидаги қарорига асосан, жазодан озод қилинган. 53 ёшни қаршилаган И.Жумаев ёшларга панд-насиҳат бериб, уларга тўғри йўл кўрсатиш ўрнига, ўзи тарбияга муҳтож эканлигини кўрсатиб қўйди.
У яна тадбиркорликнинг яширинча йўллари орқали даромад топиш учун уйида жувоз мосламасини ўрнатиб, ноқонуний равишда пахта чигитидан ёғ ва кунжара ишлаб чиқараётган эди. Ҳеч қандай харажатсиз, даромад олаётган жувозчининг фаолияти давом этаётган бир паллада, унинг бу қилмиши фош бўлди.
Туман электр тармоқлари корхонаси манфаатига 481 минг 300 сўм зарар етказган "тадбиркор" Илҳом Жумаев қонун олдида жавоб берди. Унга энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз баравари, яъни, йигирма тўққиз миллион тўққиз юз эллик беш минг сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.
Ф.КАРИМОВ,
СВОЖЖДЛҚК департаменти туман бўлими катта инспектори.



скачать dle 11.3
Калит сўз Жувоз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56