» » ДЕМОКРАТИК ЎЗГАРИШЛАР инсонпарварлик асосланган тамойилига

ЯНГИЛИКЛАР

ДЕМОКРАТИК ЎЗГАРИШЛАР инсонпарварлик асосланган тамойилига

  Конституциямизнинг 25 йиллигини нишонлаш арафасида давлатимиз раҳбарининг жазони ижро этиш муассасаларидаги 2700 нафар маҳкумларни авф этиш тўғрисидаги фармонни имзолагани қанчадан-қанча маъюс кўзларга қувонч, кўплаб оилаларга рўшноликни қайтарди.
   Айни пайтда фармон ижроси тўлиқ таъминланиб, авф этилган маҳкумлар жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилиниб, ўз уйи, оиласи бағрига қайтди.
Авф этиш фармонига асосан, Самарқанд вилояти ИИБ УЯ 64/79-жазони ижро этиш колониясида жазони ўтаётган маҳкумлардан Н.Қаршибоев тўлиқ жазодан озод қилинди, 15 нафар маҳкумлар жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинди, 3 нафар маҳкумга қўлланилган жазо енгилроғи билан алмаштириш йўли билан озод қилинди, 49 нафар маҳкумнинг жазо муддати қисқартирилди.
   Мазкур Фармоннинг қабул қилинишида Президентимизнинг 2017 йил 29 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни авф этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойиши ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.
   Ушбу фармон билан авф этилганлар ўз оиласи ва жамиятга қайтиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлиш имконияти яратилди. Бу эса давлат ва жамиятнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар инсонпарварлик тамойилларига асосланганлигини кўрсатувчи яна бир ёрқин далилдир.
Одил АЛЛАЕВ,
жиноят ишлари бўйича туман
судининг судьяси.
скачать dle 11.3
Калит сўз жазони ижро этиш

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шахри,
    Амир Темур кучаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56