» » ЯНГИ ТАРМОҚ ГАЗ ҚУВУРИ қайси кўчаларга тортилади?

ЯНГИЛИКЛАР

ЯНГИ ТАРМОҚ ГАЗ ҚУВУРИ қайси кўчаларга тортилади?

  Туман ҳудудидаги аҳоли хонадонларини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ўтган йили дастур асосида Бўстон маҳалласининг кўп қаватли уйларига табиий газ узлуксиз етказилишини таъминлаш мақсадида 1350 погонометр янги газ қувури тортилди. Айни пайтда ҳудуддаги уйларга меъёрида табиий газ етказилмоқда. Бундан ташқари, 2017-2018 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 464 та газ тақсимлаш қутилари техник тафтишдан ўтказилди. Табиий газ етиб борган маҳаллалардаги 19100 погонометр газ қувурлари буёқланди. Чортут маҳалласига 1600 погонометр газ қувури тортилиши эвазига 285 та хонадоннинг газ таъминоти яхшиланди. Янги йилга қадар аҳолига 7000 дона суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди.
  Самарқанд, А.Темур маҳаллаларининг Тошкент кўчасида хонадонларнинг табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида жорий йил янги тармоқ газ қувури тортиш йил дастурига киритилди. Бу иш йилнинг учинчи чорагида амалга оширилади. Шунингдек, Улуғбек маҳалласи ҳудудидаги диаметри 100 миллиметрли 700 погонометр газ қувури алмаштирилиши режалаштирилган. Чортут маҳалласидаги газ қувурлари эса йилнинг иккинчи чорагида ернинг устки қисмига чиқарилади. Суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланаётган маҳаллаларга 2018 йилда 20 000 дона газ баллонлари буюртмаси берилди.
И.ХУДОЙҚУЛОВ,
туманлараро 3-сонли газ участкаси бошлиғи.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шахри,
    Амир Темур кучаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56