» » ҒОЛИБЛИК ИШОНЧ БАХШ ЭТДИ

ЯНГИЛИКЛАР / СПОРТ

ҒОЛИБЛИК ИШОНЧ БАХШ ЭТДИ


Маънавий ва жисмоний етукликнинг бош омили бу-спорт. Ёш авлоднинг қобилияти, салоҳиятини юзага чиқариш, қўллаб-қувватлаш каби масалаларга эътибор қаратилиши туфайли ёшлар муваффақиятларга эришиши учун имкониятлар яратилмоқда. Бу эса туманимиздан ҳам чемпионлар етишиб чиқаётганида яққол кўринмоқда.
Яқинда спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича Урганч¬да бўлиб ўтган вилоятлараро мусобақасида 8-мактаб ўқувчилари опа-сингил Фарангиз ва Умида Абдураимовалар ҳам намунали иштирок этишиб, ғолиблик шоҳсупасидан жой олишди.
- Мен қатори Жайрона Акрамова, Парвина Ғофурова, Ширина Холмаматова, Сабина Тошмаматова каби жажжи гимнастикачилар ҳам ўз иқтидорларини намойиш этишди, - деди Умида Абдураимова. - Барчамиз беллашувлар давомида маҳоратимизни кўрсатиб, вилоятимиз, қолаверса, туманимиз шарафини оқлаганимиздан хурсанд бўлдик. Бу навбатдаги Қозоқистонда бўлиб ўтадиган мусобақаларда қатнашишимиз учун кўтаринки руҳият ва ишонч берди.
Р.РУСТАМОВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз гимнастика

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56