» » СПОРТСЕВАР ОНАХОН уч набираси билан "шуғулланади"

ЯНГИЛИКЛАР / СПОРТ

СПОРТСЕВАР ОНАХОН уч набираси билан "шуғулланади"

Самарқанд шаҳрида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги муносабати билан таэквандо бўйича республика очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши қошидаги "Барс" мактабининг ёш спортчиси Фаёзбек Ҳасанов иштирок этиб, 32 килограмм вазн тоифасида биринчи ўрин соҳиби бўлди. Чаққон ҳаракатлари, тиришқоқлиги билан тенгдош ва мураббийлари эътиборига тушган Фаёзбек вилоят ва республика мусобақаларида дадил қатнашиб келаяпти. У 2017 йил Қашқадарёда ўтказилган Ўзбекистон очиқ чемпионатида биринчиликни, Самарқанд куни муносабати билан ўтказилган республика мусобақасида иккинчи ўринни қўлга киритганди.
Кичик Найман маҳалласилик Насиба Номозова спортга жуда қизиқади. Шу боис ўзи уч набирасини етаклаб спорт тўгаракларига олиб борган. Набираларининг спорт билан мунтазам шуғулланишларини у киши доимий назорат қилиб, рағбатлантириб туради. Н.Номозова ҳар гал набираларининг ютуғидан шодланиб, Аллоҳга шукроналар айтади. Республика очиқ чемпионатида набираси Фаёзбек билан иштирок этган онахон Самарқанд вилоят таэквондо ИТФ тараққиёт марказининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
- Фаёзбекнинг муваффақиятларга эришишида устози Ибодулло Бўроновнинг ҳиссаси катта, - деди Насиба Номозова. - 6 ёшидан, яъни, уч йилдан буён И.Бўронов мураббийлигида таэквандонинг барча сир-асрорлари хабардор бўлган набирам ҳозиргача 4 та белбоғ соҳиби бўлди. Набираларимни жаҳон ареналарида юртимиз шарафини ҳимоя қилишини жуда-жуда орзу қиламан. Шу ниятда "Ёшлар маркази" даги спорт тўгаракларининг бадиий гимнастика турига Севинчни, таэквондога эса Бехрузжон ва Фаёзбекни қўйганман. Бугун орзуларим бўй кўрсатаётганидан хурсандман. Чемпионатида менга ҳам "Фахрий ёрлиқ" топширилган пайтидаги ҳаяжонимни сўз билан ифодалашим қийин. Шу пайт шодлигим ичимга сиғмай, кўзларимда қувонч ёшлари балқиди.
Нигора ҚОРАЕВА,
80-мактаб кутубхоначиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56