» » АДАБИЁТЛАР КАМ китоб фонди ошиши учун изланиш керак

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

АДАБИЁТЛАР КАМ китоб фонди ошиши учун изланиш керак

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида" ги қарори аҳоли, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини яна бир поғонага кўтариш билан бир қаторда, барча вилоят, шаҳар ва туманларда ахборот-ресурс марказларининг ташкил этилишига ҳам туртки бўлди.
Вилоят матбуот ва ахборот бош¬қармаси томонидан ташкил этилган "Ахборот-ресурс марказларининг аҳоли, хусусан, ёшларнинг китобга бўлган эҳтиёжини қондиришдаги ўрни: муаммо ва ечимлар" мавзусидаги вилоят семинари туман ахборот-ресурс марказининг яқинда фойдаланишга топширилган янги биносида бўлиб ўтди.
- Аҳоли, айниқса, ёш авлод қалбида китобга, мутолаага иштиёқ, меҳр-муҳаббатни уйғотиш учун аввало, улар учун зарур шарт-шароит ва қулайликлар яратиш лозим. Шу маънода, АРМлар сонини кўпайтириш ва кутубхоналарни ўқишли, адабиётлар билан бойитиш энг муҳим масала, - деди семинарда сўзга чиққан вилоят оммавий ахборот воситалари ва нашриётлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда матбаачиликни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси Ш.Ахатов. - Айни пайтда китоб фондимиз етарлича эмас. Ёшлар ва болалар учун лотин алифбосидаги адабиётлар кам. Шунингдек, жойларда ахборот-ресурс марказлари фаолияти етарлича йўлга қўйилмаган. Шу боис, ахборот-кутубхона марказлари фондини ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, бадиий, илмий-оммабоп адабиётлар билан тизимли тўлдириб борилишини эътиборга олишимиз керак. Бу ўз навбатида, марказлар раҳбар ва ходимларини зиммаларидаги вазифаларига масъулият ва фаоллигини янада ошириши табиий ҳол.
Шунингдек, семинарда вилоят ахборот-ресурс маркази раҳбари Ю.Муҳаммадиев, туман халқ таълими бўлими вакиллари, туман умумтаълим мактаблари ахборот-кутубхона марказлари раҳбар ва ходимлари иштирок этишди. Иштирокчилар ўзлари қизиққан саволларга жавоб олишди. Тадбир сўнггида туман умумтаълим мактаблари ўқувчилари томонидан китоб тарғиботига бағишланган саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар ижро этилди.
Гулжаҳон МУСТАФОЕВА.

скачать dle 11.3
Калит сўз Адабиёт

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56