» » "КИМ КЎП ЎҚИЙДИ?" танлови бўлади

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

"КИМ КЎП ЎҚИЙДИ?" танлови бўлади

"Китоб мутолаа қилсам, кўрган-кечирган азобларим ёдимдан чиқади. Ўқиш давомида қаҳрамонлар менга далда бераётгандек бўлади", деган эди бир китобсевар онахон.

Дарвоқе, китоб эзгуликка, баркамолликка, қолаверса, буюкликка чорловчи муҳим омилдир.
Туманимиздаги 85-умумтаълим мактабида ўтказилган "Китобсевар болажон" танлови ҳам ёш авлод қалбида мутолаага иштиёқ ва қизиқишни уйғотиш мақсадида ташкил этилди. Фаол, ёш китобхон Шаҳризода Фахриддинова ушбу танловда ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, "Энг фаол китобхон", "Китобсевар ўқувчи", "Энг намунали китобхон" номинациялари бўйича ғолиб ўқувчилар аниқланди.
- Айни пайтда кутубхона фондимизда 1000 дан ортиқ турли мавзулардаги бадиий китоблар мавжуд, - деди мактаб АРМ раҳбари Замира Остонова. - Ота-оналар, маҳалла фаоллари кўмаги билан китоблар сонини оширишни режалаштирганмиз. Чунки биз ёшларни "Китоблар олами"га кўпроқ жалб этишимиз учун, кутубхонамизда сара, мазмунан бой китоблар ҳам кўп бўлиши зарур.
Ҳа, китоб ўқиган инсон ҳаётда ўз йўлини аниқ белгилаб олишда адашмайди. Мактаб ўқувчилари ҳозирги кунда "Ким кўп китоб ўқий¬ди?" мавзусидаги навбатдаги беллашувга тайёргарлик кўришмоқда.
Нафосат ЖОВЛИЕВА,
"Истеъдод" клуби аъзоси.
скачать dle 11.3
Калит сўз Китоб

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56