» » "ЁШЛАР КУТУБХОНАСИ" ИШ БОШЛАДИ

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

"ЁШЛАР КУТУБХОНАСИ" ИШ БОШЛАДИ

- Эшитдингизми, мактабда яна бир кутубхона очилибди.
- Ҳа, қизим айтди. Барака топишсин, болаларимизнинг китоб ўқишга иштиёқи яна ҳам ошса ажабмас.
- Айтмоқчи, уйимиздаги бадиий китоблар жамланмаларидан "Ёшлар кутубхонаси"га ҳадя этмоқчиман.
- Мен ҳам Одил Ёқубовнинг тўрт томлик "Сайланма"сини қизимдан кутубхона учун бериб юбордим.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан жойларда қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Таълим муассасамизда ҳам айниқса, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини юксалтириш, улар қалбида китобга меҳр уйғотиш мақсадида ота-оналар билан суҳбат ўтказилди. Йиғилишда ота-оналар фарзандлари учун қўшимча кутубхона ташкил этиш ва бу ташаббусни қўллаб-қувватлашларини билдиришди.
Шу ўринда айтиш жоизки, ўқув даргоҳимизда ушбу кутубхонани ташкил этишда мактаб ёшлар етакчиси Камола Ҳамидова ташаббус кўрсатиб, кутубхона фонди учун шахсий жамғармасидан 500 минг сўмлик турли мавзудаги адабиётларни тақдим этди.
- Ўқувчиларимизнинг ёш хусусиятлари ва қизиқишларига қараб, китоблар танланди, - дейди К.Ҳамидова. - Жавонимиздан ўзбек адиб ва шоирлари билан бир қаторда, жаҳон адабиёти дурдоналари ҳам ўрин олган. Шунингдек, турли тилларга оид луғатлардан қизиқувчилар бемалол фойдаланишаяпти.
Айни пайтда нурхонамизда китоблар сони 400 тадан ошди. Ота-оналар, ўқитувчилар кўмаги билан адабиётлар сони кундан кунга ортиб бормоқда.

Ҳулкар ЭРГАШЕВА,
16-мактаб директори.

скачать dle 11.3
Калит сўз Китоб

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56