» » ЯХШИ КИТОБ ҚАНДАЙ ТАНЛАНАДИ?

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

ЯХШИ КИТОБ ҚАНДАЙ ТАНЛАНАДИ?

Дарсдан бўш вақтларим китоб мутолаа қилишни хуш кўраман. Мутолаа энг ҳузурли, энг гўзал юпанчлардан бири. Донишмандлар зикр қилганларидек, "зеҳн орттирмоқ, илму маърифат ҳосил қилмоқ,хуллас, таълим-тарбия ўрганмоқ учун жуда керакли ишлардан биридир". Яхши китоб қайғулар тарқалишига сабаб бўлади, руҳиятни тарбиялайди. Шу ўринда савол туғилади: яхши китоблар қандай танланади? Буюк бир сўз устасининг фикрларини шу тобда келтирмоқ жоиз. "Зеҳнларимизни тузатган, керакли ишларимизни бизларга билдирган ва сездирган, бизни кўркам хулқ эгаси бўлишга ундайдиган китоб яхши китобдир. Бунинг акси бўлиб, фикримиздан чалғитувчи, бизни ёлғон ўйларга бошлайдигани эса ёмон китобдир".
Айни пайтда бу фикрларни ўқувчилар онгига ҳам сингдираяпман. Яқинда ўтказиладиган "Яхши китоб танлаш йўли" деб номланган давра суҳбатимизда уларнинг мутолаа тўғрисидаги фикр ҳамда мулоҳазаларига, ўзлари севиб ўқийдиган бадиий асарлардан олаётган таассуротларига қулоқ тутамиз.
Нилуфар МИРЗАЕВА,
111-мактаб ўқитувчиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз Китоб

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56