» » ЭНГ ЯХШИ СОВҒА

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

ЭНГ ЯХШИ СОВҒА

Китобхонликни тарғиб қилишнинг ҳар хил йўллари бор. Энг самарали усули эса, ота-она фарзандининг кўз ўнгида китоб мутолаа қилишидир. Бу усул болаларни ҳам бора-бора китобга меҳр қўйишга ундайди. Мактабларда ўтказиладиган йиғилишларда ўқитувчилар ота-оналарга шуни таъкидлашади. Аммо ҳамма оилаларда ҳам китоб топилармикин? Тумандаги 8-умумтаълим мактабида "Фарзандимга китоб совға қиламан" номли акция бўлиб ўтди. Китоб дўкони сотувчилари билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур ярмаркада китоблар 20 фоиз арзонлаштирилган нархларда сотилди. Натижа эса кутилганидан ҳам зиёда бўлди. Бир кунда 2 миллион сўмлик китоблар сотилди.
- Биз ўқувчиларга ота-оналари, яқинлари билан келишларини тайинлагандик. Яна бир ҳадигимиз, нархлар ота-оналарга қимматлик қилмасмикин, деб ҳам ўйладик. Яхши китобларнинг нархлари ҳам арзон эмас, Абдулла Қодирий, Эркин Воҳидов асарлари, фанлар бўйича турли ўқув-услубий қўлланмалар нархлари ҳам қимматлик қилиши мумкин. Мактабимизда 1500 нафарда ортиқроқ ўқувчи ўқийди. Тадбирда ҳар бир ота-она фарзандига китоб совға қилди, - деди мактаб директори ўринбосари Замира Пўлатова. - Яна ярмаркада "Энг кўп китоб ҳарид қилган оила" номинацияси бўйича ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари рағбатлантириб борилди.
"Қандай китоблар харид қилдингиз, қимматлик қилмадими?" деган саволга: - Фарзандим учун Абдулла Қодирийнинг янги нашрдан чиққан "Меҳробдан чаён" романини, математика фанидан масалалар тўплами ва "Ўзбек халқ эртаклари" тўпламини олдим. Нархлари ҳам ҳамёнбоп, - дея таъкидлади Муяссар Ҳамроқулова.
Бу каби акциялар тез-тез ўтказиб турилса, ўқувчиларнинг китобхонликка қизиқишлари албатта ошади.
Гулчеҳра БЕРДИЁРОВА.

скачать dle 11.3
Калит сўз Китоб

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56